Баткен: Тожикистон билан чегарадош Эски-Оочу қишлоғининг икки турғуни бедарак бўлмоқда

276

Баткен вилоятининг Лайлак туманининг Бешкент қишлоқ ҳукуматига қарашли Тожикистон билан чегарадош Эски-Оочу қишлоғининг икки турғуни бедарак бўлмоқда.

Бу ҳақда 24 апрелда Нурик Аблакулов номли фeйсбук фойдаланувчиси видео эълон қилди. Унда у «Бешкент қишлоғининг икки турғунини Тожикистоннинг аскарлари тунда чодирда ухлаб ётганда калтаклаб, Тожикистонга олиб кириб кетган» деб ёзган.

Мазкур видеода ўзини шу қишлоқнинг яшовчисиман деб таништирган аёл Кубат ва Дастан исмли болалар бедарак бўлаётганини айтиб, ёрдам сўраган.

«Бу ерда Тожикистоннинг чегарачилари туради шундай бўлиб [чегарачиларни кўрсатиб — ред.] Бизни чегарачилар ҳам турсинчи деб айтганман олдин ҳам. Болаларим шу ерга цех қураётгани учун шу ерда тунаб қолишган эди. Ҳозир тунда мен йўқ [йиғлаб...]. Мана телефони ва кийимлари турибди, бироқ ўзлари йўқ. Кийимларининг ҳаммаси қонга бўялган [...] Кубат билан Дастанимни кимлардир олиб кетган, менга ёрдам беринглар», — деб йиғлаган аёл.

Баткен вилоят ички ишлар бошқармасидан 19 ёшдаги Дастан Ашрапов ва 21 ёшдаги Кубатбек Канибек ўғли тезкор қидирув гуруҳи томонидан қидирилаётганини маълум қилишди.

Маълумотга кўра, Эски-Оочу қишлоғининг жанубий томонида қурилаётган тикувчилик цехи Тожикистоннинг Б. Гафуров туманига яқин жойлашган. Ашрапов билан Канибек ўғри қурувчи бўлиб ишлар эди. Улар 24 апрелга ўтар кечаси қурилиш материалларини қўриқлаш учун қурилиш бўлаётган жойга келиб тунашган.

«24 апрелда эрталабки нонуштага Ашрапов билан Канибек ўғли уйларига келмаган. Бедарак йўқолган икки фуқаро бўйича йўналишлар тузилди», — деб билдиришди Баткен ВИИБидан.

Шунингдек, ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги бедарак йўқолган турғунлар бўйича Тожикистоннинг чегара хизматига ҳам маълумот берилганини билдиришди. Бундан ташқари, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади деб ваъда беришди.

«Бу ҳақда маълумот келиб тушиши билан вилоят раҳбари Қирғизистоннинг куч тизимларига махсус топшириқлар берди. Бироқ ҳозирда бедарак бўлаётган турғунларни «тожик томон олиб кириб кетди» деб айтиш нотўғри бўлиб қолади. Бир турғуннинг телефони қолган, иккинчисини телефони ўзи билан кетган. Бирга олиб кетган телефоннинг сигналлари орқали қидирув ишлари бормоқда», — деб вакилликдан билдиришди.