Кампиробод масаласи: Ўзганнинг турғунлари ер беришга қарши йиғин ўтказишади

398
Ўзгандаги норозилик акцияси. Сурат: Дастан Умўтбай ўғли / Azattyk.kg

Ўш вилоятининг Ўзган тумани Қизил-Октябрь қишлоғининг 150га яқин турғуни Кампиробод сув омбори эгаллаган ерни ва унинг қирғоғидаги ерларни Ўзбекистонга беришга қарши муддатсиз акция бошлади. Улар бўз уй тикиб, МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев келишини талаб қилишмоқда. Бундай норозилик акцияси Қорасув туманидаги Интимак қишлоғида ҳам бўлиб ўтган.

Акциянинг иштирокчиларидан бири Жумамидин Сопуев уларнинг талабларини биргина президент Садир Жапаров ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев бажара олишини айтди.

«Бизга келган маълумот бўйича Кампирободга плотина қурилаётганда СССР даврида икки томонлама шартнома тузилган экан. Ўша шартномани архивдан олиб келиб халққа кўрсатишни талаб қиляпмиз. Иттифоқ давридаги чегара шу бўйича қолсин. Бундан ташқари Ўзбекистон компенсацияларни тўлаб берсин. Кейин бизга қуриб бермоқчи бўлган канални охирига етказсин деган талаб қўймоқда» — деди Сопуев.

Унинг айтишича,агар қўшни давлатга ер бериладиган бўлса, халқ яйловсиз қолади.

Шунингдек, у Аравон ва Қорасув туманларининг деҳқонлари экинларини Шаҳрихон-Сой канали орқали борган сув билан суғоришини айтиб, агар ерлар ўтиб кетса бошқа туманлар ҳам сувсиз қолишини таъкидлаган.

Ўзгандаги норозилик акцияси. Сурат: Хамидулло Узаков / Kloop.kg
Ўзгандаги норозилик акцияси. Сурат: Хамидулло Узаков / Kloop.kg

82га чиққан қария Ўзбекистонга берилади деган жойга аввалроқ маккажўхори ва шоли экиб келганини айтди.

«Комиссия Ўзбекистонга боришдан аввал берилади деган ерларни бориб кўриб, яшовчилар билан суҳбатлашиб кейин протокол тузиш керак эди. Ўзбекистонга сув керак бўлса сотиб олсин! Кампирободнинг ери бизники! Бошқа қайроқи ердан берсин, сувли ерни бермаймиз», — деди у.

Бошқа бир турғун Ташиевга мурожаат қилиб ер масаласини ҳал қилолмаса ўша бўйича қолдиришини талаб қилди . У келажакда билимли ёшлар чиқса ечиб олишади деди.

Норозилик акциясига йиғилганлар олдига Ўш вилояти раҳбарининг ўринбосари Бактибек Алайчиев келди. У махсус хизматнинг раҳбари Камчибек Ташиевге йиғилганларнинг талабларини етгазишга ваъда берди.

«Ҳозир туман маъмуриятининг ходимлари протокол тузишди. Бу протколга элнинг талабини қўшиб, биз бугун юборамиз. Кейин МХДҚ раҳбари қайси кунги дастурига киритади уни ҳам кўриб чиқади. У ўзи келиб ҳам халқ билан сўзлашувлар олиб боради», — деди у.

Турғунларнинг бири Алайчиевнинг ҳаракатларини танқид қилди. Унга «кресло» керак деб айблади.

«Бактибек харитани билади. Бироқ билиб туриб шу ишни қиляпти. Агар у комиссия таркибида бўлмаганда, Ташиев билан учрашмаганда Бактибекдан хафа бўлмас эдим. Мен ҳозир уни айблаяпман. Протоколга қўл қўяётганда қандай қилиб юраги оғримади? Садир Жапаров, Камчибек Ташиев Кампирободни билармиди? Билмайди. Улар Бактибекни билади деб олиб борса, у қўл қўйди. Сени халқнинг ҳаммаси билади. Биринчи ер мутахассиси бўлиб келгансан, кейин директор бўлиб ишлагансан» — деб норози бўлди у.

Алайчиев «ишга ёпишиб ўтириб олган жойимиз йўқ» деб жавоб қайтариб, ўша ерда «сиз айтган сўзларни мен айтдим» деди.

«Ўша ерда ҳамма талабларни мен қўйдим. Очиқ айтганда қўл қўймадим. У ерда протоколга премьер-министр билан биргина комиссия раҳбари имзо қўйди», — деди ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг ўринбосари.

Шундан сўнг йиғилганлар 28 апрелда яна шу ерда Ташиевни, «Бутун Киргизстан» партиясининг лидери Адахан Мадумаровни, сиёсатчи Жениш Молдокматов ва маҳаллий кенгашнинг депутатлари кутишини айтишди.Шу куни халқ йиғини бўлиши кутилмоқда.

«Биродарлар, мен ҳам Кароол қишлоғидан келдим. Ҳаммангиз Савай қишлоқ ҳукуматида ўтган йиғилишда кўргансизлар да? [...] Мен айтмоқчиманки, МХДҚнинг раҳбари биз билан учрашувга сайловда олиб юрган аёлларни олиб келмасин! Савайга ҳам ўшаларни олиб келиб, қарсак чалиб ўтирганини кўрдинглар, илтимос «дежурнийларини» олиб келмасин», — деди турғунларнинг бири.

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевнинг 19 апрелда Қорасув туманинг яшовчилари билан учрашувга маҳаллийлардан ташқари бир неча аёл келган. Уларнинг орасида «Элет койгойу” жамоат бирлашмасининг раисаси Марипа Алийкулова ҳам бор эди. У ўғирлаб ўлдирилган Айзада Канатбекованинг ҳурматига ўтган митингда провокаторлик қилган. Шунингдек, ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбековнинг ва Бишкек ШИИБнинг раҳбари Бакит Матмусаевнинг истеъфосини талаб қилганларни «ЛГБТ вакиллари» деб атаб, «сизлар урфга қарши чиқяпсизлар» деб айблаган.

Қизил-Октябрь қишлоғининг турғуни Раъно Исмаилова норозилик бўлаётган жойдан Ташиев келгунча ҳал тарқалмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, қирғиз уйлар шунинг учун ўрнатилган.

Бир кун олдин шундай акцияга Куршаб қишлоғининг турғунлари чиқиб, Ташиевдан Кампиробод сув омборининг атрофидаги 50 гектар ерни берилиши бўйича протоколни бекор қилишни талаб қилган.

Қорасувда ўтган норозилик акцияси

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 24-25 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун музокаралар олиб борган.

30 мартда Ўш вилоятининг Ўзган туманида маҳаллийлар билан учрашган. Унда у Ўзбекистон Кампиробод сув омборининг атрофидан 100 гектар ерни сўраганини айтиб, бироқ Қирғизистон 50 гектарини беришга келишганини билдирган.

Бундан ташқари, Кампиробод сув омборининг плотинаси Ўзбекистонга ўтганини таъкидлаган. Бу қарорни тўғри деб айтиб, сувнинг сатҳи тушгандан кейин маҳаллий уйларни сув қопламаслигини айтган.

Сув омбори масаласи бўйича Ташиев бундан кейин муаммо бўлмайди деб ишонтирган. Сувдан маҳаллий аҳоли фойдалана олади деган.

Бироқ Қорасувнинг Интимак қишлоғининг турғунлари Кампирободнинг ёнига бўз уй тиклаб, Камчибек Ташиев келишини талаб қилишган. Учрашув 19 апрелда бўлган. Унда Ташиев «энг фойдали шартнома тузилганини» билдириб, протокол қабул қилинса, «чегарада жанжал бўлмайди» де ишонтирган.

Шунингдек, махсус хизматнинг раҳбари норозилик намойишларини уюштирганлар кимлигини билишини айтиб, провокация бўлаётганини айтган. Натижада МХДҚнинг раҳбари Ўзбекистонга бориб, протоколни қайтадан кўриб чиқиб, 50 гектарнинг ўрнига 20 гектар ерни алмашишга ҳаракат қилишга ваъда берган.