Заҳарли қўрғошин тарғиботи: Вазирнинг устидан тушган ариза ИИВга ўтказилди

310

Бош прокуратура заҳарли қўрғошин билан даволашни реклама қилгандан кейин соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг устидан тушган аризани ИИВга ўтказиб берди. Бу ҳақда бош назорат органининг матбуот хизмати «Клооп»га билдирди.

Прокуратура даъво аризаси фаол Умай Арикованинг номидан тушганини қўшимча қилди. Арикова олдин ҳам вазирни жавобгарликка тортишни талаб қилган эди.

Арикова аризасида Бейшеналиевни «Соғлиққа атайлаб зарар келтириш» моддаси бўйича жавобгарликка тортишни сўраган.

«Унинг қилган иши қурсин, тиббиёт тармоғи мутахассиси экани ҳам шубҳали. Дунёни коронавирус пандемияси қоплаганига бир йил бўлди, Қирғизистон бу офатни жуда оғир ўтказиб, аввалги вазирларнинг эътиборсизлигидан минглаган ҳамюртларимиз ўлиб кетди. Амалдаги вазиримиз эса, текширилмаган воситаларни тарғиб қилиб, халқнинг ҳаётини хавфга солиб, ўлимга туртмоқда. Бундай хавфли воситалар ҳақиқатдан ҳам вирусли инфекцияни даволашда фойдаланиш мумкин эмас», — деб айтилади Арикованинг билдирувида.

Шундай аризасини фаол Миллий хавфсизлик қўмитасига ҳам йўллаган. Унда ҳам вазирни жавобгарликка тортиш талаб қилинган.

Шунингдек, прокуратура соғлиқни сақлаш вазирлиги аконит билан даволаш ҳақидаги саволга жавоб берганини қўшимча қилди.

«Соғлиқни сақлаш муассасаларида COVID-19ни даволаш ва касалликни аниқлаш тўртинчи, вақтинчалик клиник қўлланмага кўра бормоқда. Унда дамламадан дори сифатидан фойдаланиш айтилмаган», — деб билдиришган прокуратурага соғлиқни сақлаш вазирлигидан

Иссиқкўл илдизи билан даволаш

Президент Садир Жапаров 16 апрелда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маҳаллий шифокорлар коронавирусни даволаш усулини топганини маълум қилган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган.

*Эҳтиёт бўлинглар, бу ўсимлик заҳарли, уни нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин.

Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирганини билдирган. Бироқ президент аппаратидан Жапаровни заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдирувлари «ташқи таъсирларсиз» ўчирилганини айтишган.

Жапаровнинг коронавирус билан оғриганларни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлади деб айтганларини соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қўллаган.

Заҳарли қўрғошин зарарсиз эканини исботлаш учун Бейшеналиев 16 апрелда ўзи ўтказган матбуот анжуманида дамламани ичган. Кейин Бейшеналиев тиббиёт ходимлари заҳарли қўрғошин дамламасини коронавирус билан ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларга беришаётганини билдирган.

Мана шу анжуманда Бейшеналиев дамламани ичиш учун илдиздан қанча қўшиш кераклигини президент Садир Жапаров аниқлашини ҳам билдирган. Кейинчалик парламентнинг Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси Бейшеналиевни ишдан бўшатишни таклиф қилган. Вазирга ишончсизликни 9 халқ вакили қўллаб, қўмитанинг бўлими тегишли хатни премьер-министр Улукбек Мариповга йўллаганини билдирган.

Заҳарли қўрғошин билан даволаш ҳақида давлатнинг «Ала-Тоо 24» телеканалида ҳам айтилган. Кейин медиажамоатчилик ва мустақил экспертлар заҳарли илдиз ҳақидаги лавҳани танқид қилиб, телеканалнинг таҳририятига жавобгарликни кўриб чиқишни талаб қилишган.