COVID-19: Коронавирусни юқтирган 7 бемор вафот этди, янги 272 ҳолат қайд этилди

259

Республика штабидан 23-апрелда коронавируснинг янги 272 ҳолати қайд этилганини маълум қилишди. Уларнинг орасидан лаборатория тасдиқлагани — 242, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 30.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 148;
  • Чуй вилоятида — 86;
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Иссиқкўл вилоятида — 18;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Ўш шаҳрида — 6;
  • Баткен вилоятида — 1;
  • Норин вилоятида — 3.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 93 278га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланди — 29 238. Чуй вилоятида — 13 221, Иссиқкўл вилоятида — 7 914, Ўш шаҳрида — 5 638, Ўш вилоятида — 8 535, Норин вилоятида — 2 469, Жалолобод вилоятида — 10 003, Баткен вилоятида — 7 220, Талас вилоятида — 2 618 ҳолат қайд этилди.

Бир суткада 163 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 78, Чуй вилоятида — 52, Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятида — учтадан, Норин вилоятида — икки, Баткен вилоятида — тўрт, Иссиқкўл вилоятида — ўн беш, Жалолобод вилоятида — олти бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 87 717 киши касалликдан соғайди. Шифохоналарда 1 406 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 330 киши оғир, 56 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 609 киши даволаняпти.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони  — 3 670.

Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — тўрт ва Чуй вилоятида — уч COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 573 киши ўлган.

Шунингдек, бир суткада Бишкек шаҳрида ишлаган икки тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 382га етди, улардан 4 297 ходим касалликдан соғайди.