Кампиробод масаласи бўйича учрашувга митингларда «провокация қилган» аёл қатнашди.

355
Суратлар ижтимоий тармоқлардан олинди. Коллаж: Kloop

МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг 19 апрелда Қорасув туманининг турғунлари билан бўлган учрашувига маҳаллийлардан ташқари бир нечта аёл келди. Уларнинг орасида «Элет койгойу” (Халқ дарди) жамоат бирлашмасининг раисаси Марипа Алийкулова ҳам юрди.

Алийкулова ўғирланиб ўлдирилган Айзада Канатбекованинг ҳурматига ўтган митингда провокация қилган. У ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбековнинг ва Бишкек ШИИБнинг раҳбари Бакит Матмусаевнинг истеъфосини талаб қилганларни «ЛГБТ вакиллари» деб атаб, «сизлар урфга қарши чиқяпсизлар» деб айблаган.

«Ўлган қиздан фойдаланманглар, қонун доирасида ҳал қилинади. ЛГБТ кетинглар!» — деб мегафонда бақирган у.

Митингчилар уни бир оғиздан «провокатор» деб атаб, бу ердан кетишини талаб қилишган. Бироқ аёл провокация қилишни тўхтатмаган. 15 апрелда Канатбекованинг ўлимига боғлиқ митинг яна давом этган. Орадан ярим соат ўтгандан кейин номаълум кишилар ва аёллар пайдо бўлиб, провокация билан митингни тўхтатишган. Уларнинг орасида Алийкулова ҳам бўлган.

Мазкур антимитингга Райимбек Матраимовнинг тарафдори, блогер Илимбек Исраилов фаол қатнашган — у журналистларга ва фаолларга бир неча марта провокация уюштиришга ҳаракат қилган.

Кўп ўтмай суриштирувчи журналист Болот Темиров суриштирувни эълон қилган. Унда митингни тўхтатган провокаторлар фуқаролар кийимларидаги милиционерлар томонидан бошқарилгани айтилган.

Kaktus.media нашри эса Марипа Алийкулова милиционерлар билан тил бириктирган деб тахмин қилинмоқда. Нашрнинг маълумотига кўра, аёл митингдан икки соат олдин Пригородний қишлоғида бир неча аёл босиб олган қишлоқ ҳукуматининг биноси яқинида ҳам бўлган.

У бино тўсиғининг ичида милиция ходимлари билан кўпдан бери танишлардай эркин сўзлашгани айтилган.

Митинглар, ҳукумат вакиллари билан бўлган учрашувлар

Ижтимоий тармоқлардан Алийкулованинг олдин ҳам бир нечта ижтимоий тадбирларга, митинглар ва ҳукумат вакиллари билан бўлган учрашувга қатнашганини тасдиқлаган сурат –видеоларни ва мақолаларни топиш мумкин.

Масалан, 2019 йили у ИШИДга қарши давра суҳбатига қатнашган. Ўтган йилнинг 18 сентябрида ўша вақтдаги ижтимоий ривожлантириш вазири вазифасини бажарган Канибек Адиев билан «Элет койгойу” жамоат бирлашмасининг номидан учрашган.

Унда Алийкулова яшаш шароити оғир турғунларга ҳукумат эътибор қаратиши кераклигини талаб қилган.

Бундан ташқари, аёлни 2020 йилнинг октябрида парламент сайлови сабаб чиққан тартибсизликлар вақтида ўтган митингда кўриш мумкин. Унда у бир неча киши билан бирга келиб, ҳукумат уйига киришга ҳаракат қилган. Бироқ халқ қўшини уларга тўсқинлик қилган. Шу сабаб икки томон ўртасида жанжал чиққан.

Ўша вақтда Алийкулова журналистларга интервью бериб, «мен халқ ҳаракати тузишни истайман» деган.

«Референдум ўтиши керак. Мени дастурим бор, мен бир штабни, кабинетни оламан», — деган у.

Заҳарли қўрғошинни реклама қилиш, Ташиевнинг суратлари

Аёл ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун биз унинг фейсбук аккаунтига кирдик. Алийкулова фейсбукда жуда фаол. Сўнгги вақтларда чегарага боғлиқ мавзуларни тез-тез муҳокама қилади.

Шунингдек нодавлат ташкилотларга қарши постларни ёзади.

Масалан, у 21 апрелда эълон қилган постида «Қирғизистонни йўқ қилиш учун ғарбдан лойиҳалар келар» экан деб ёзган. Бундан ташқари, халқни «уйғонишга» чақирган.

Аввалроқ, «Садир Жапаров коронавирус касаллигининг давосини топди» деб тиббиётда ўрганилмаган «заҳарли қўрғошинни» реклама қилган.

Бундан ташқари, Алийкулова МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев билан Интимак қишлоғининг турғунлари билан бўлган учрашувдан бир қанча сурат-видеоларни жойлаган.


Учрашувда Ташиев кетгандан кейин Алийкулова билан бирга юрган аёлларнинг бири «биз аёллар жамиятидан келдик» деб, «ифтор қилиш учун» турғунларга 100$ миқдорида пул таклиф қилган. Бироқ яшовчилар пулни олишган эмас. Шундан сўнг аёллар кетиб қолишган.