Жапаров энергетика инқирозидан чиқиш учун электрнинг нархини кўтаришни таклиф қилди

322

Президент Садир Жапаров фейсбук саҳифасида Тоқтоғул сув омборида сувнинг етишмаслиги сабаб Қирғизистонда тузилган энергетика танқислиги бўйича билдирув эълон қилди. Инқироздан чиқиш мақсадида президент аҳоли учун электр энергиясини тарифини оширишни таклиф қилди.

  • 77 тийин тўловни 74га тушириш ва кам таъминлаган оилалар учун фойдаланиш лимитини бекор қилиш;
  • Узоқ ва тоғли, оғир шароитда яшаган ҳудудлар учун чекловларни бекор қилиш ва 1,04 сомдан сотиш;
  • Яшаш шароити яхши оилаларга электр энергиясини 1,48 сомдан сотиш.

Шунингдек, «яшаш шароити Худога шукур» оилалар категориясига кирган истеъмолчиларга қишки мавсумда 1000 кВт/соатдан оширганда электр энергиясининг нархини 2,29 сом деб тасдиқлашни таклиф қилишмоқда.

Жапаровнинг билдирувида ҳозирда ўлкада кам таъминланган оилаларнинг сони 110 мингга етиши кўрсатилган. Бироқ аниқлаш ишлари ўтказилгандан кейин бу рўйхат кенгайиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ҳозирда фуқаролар истеъмолни 700 кВт/соатдан оширмаса, ҳар бир кВт/соат учун 77 тийин тўлашади. Чекловни оширгандан кейин 1 кВт/соатнинг нархи — 2,16 тийин бўлади.

«2025 йилга бориб инқироздан чиқамиз»

Жапаров, агар келажакда деярлик бутун республикани электр энергияси билан таъминлаган Тоқтоғул сув омборида сув яна тўладиган бўлса чекловлар бекор қилинади деб билдирди. Ҳозирда Тоқтоғул сув омборида сувнинг кўлами хавфли даражага етди — 8,6 млрд кубометр.

«Шу қадамга борганимиздагина биз 2025 йилга бориб энергетика инқироздан чиқар эканмиз. Нима учун кам таъминланган оилалар билан узоқ тоғли туманларда яшаган, яшаш шароити оғир оилаларга арзон тариф таклиф қилинмоқда? Энди барча тармоқларда ислоҳотларни олиб боришда кам таъминланган оилаларнинг аҳволи биринчи навбатда ҳисобга олиниб, эътибор қаратишларига ишонтираман», — деб айтилади давлат раҳбарининг билдирувида.

Унинг айтишича, Қирғизистоннинг энергетика тармоғи «айрим амалдорларнинг калта ўйли сиёсатчилар сабаб» 30 йилдан бери инқироздан чиқмайди.

«Муаммолар ўз вақтида ҳал қилинмай, анча вақтдан ютқаздик. Эслатиб қўяй биз энди бундай эътиборсизликка йўл қўймаймиз

Биз халқни алдаб, чалғитишдан йироқмиз», — деб ҳисоблайди Жапаров.

Президент ўлка ҳукумати энергетика тармоғида халққа зарар келтирмайдиган қилиб реформалар ўтказишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

«Ўлканинг сиёсий бошчилари ва энергетика вазирлигидаги янги жамоа бу бўйича жуда муҳим масалалар билан шуғулланмоқда. Бироқ бу етарли эмас. Энергетика тармоғидаги оғир ҳолат бугун юзага келган муаммо эмас, бошқарувчиларнинг 30 йилдан буёнги эътиборсизлиги натижаси эканини тўғри тушуниб, олдиндаги чораларнинг аҳамиятини халққа етказиш учун бутун ҳукумат, барча вазирликлар, онгли фуқароларимиз биргаликда ҳаракат қилиши керак», — деб айтилади президентнинг билдирувида.

У мазкур режаларни амалга оширишга қанчалик тез киришсак, яқин орада сув танқислиги, қаҳратон қишда электр ёруғлигини ўчиб қолиши каби салбий кўринишлардан шунчалик тез халос бўламиз деб таъкидлаган. Шунингдек, келаси 2022 йил «Энергетика йили» деб эълон қилинишини қўшимча қилди.

Қирғизистондаги энергетика инқирози

Қирғизистон бу вақтгача Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг етишмаслиги сабаб энергетика инқирозига учраган. Бундан ташқари, ўлкани қочқин президент Курманбек Бакиев бошқараётган вақтда сувнинг миқдори паст бўлгани учун фуқароларнинг уйларида электр энергияси вақти-вақти билан ўчирилган. Ўша вақтда ҳам ҳукумат энергетика танқислигидан чиқиш мақсадида электр энергиясига бўлган тарифни оширган эди.

2010 йилдаги революциядан кейин ҳукумат олдин аввалги тарифларни қайтариб, сўнгра уни бироз оширган. Сув омборида сувнинг миқдори тушиб кетганда ҳукумат фуқароларга вақти-вақти билан ўчиришларни олдини олишга ваъда берган. Шунингдек, ҳукумат Тоқтоғул сув омборида сувнинг миқдорини 10 млрд кубометрдан юқори ушлаб турган.

Ҳозир электр энергиясини вақти-вақти билан ўчиришга йўл бермаслик учун ҳукумат электр энергиясини Қозоғистон ва Ўзбекистондан қарзга импорт қилмоқда.