Бош прокурор: Тилекмат Курўнов сайловчиларни сотиб олишда ҳам айбланмоқда

254

Бош прокурор Курманкул Зулушев фуқаровий фаол Тилекмат Курўновга нисбатан сайловчиларни сотиб олиш бўйича ҳам айб қўйилиб, ҳозирда тергов қилинаётганини билдирди.

21 апрелда бош прокурор Курманкул Зулушев парламентнинг ялпи йиғинида Бош прокуратуранинг 2020 йили қилган ишлари бўйича ҳисобот берди.

Зулушев депутатларнинг саволларига жавоб бераётиб, Тилекмат Курўновнинг ижтимоий тармоқда ёзган билдируви бўйича лингвистик экспертиза натижаси чиққанини ҳам айтди.

«Унда ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар ва оммавий тартибсизликларга ундаш борлиги аниқланган. Экспертизанинг натижаси билан иш тергов қилинмоқда. Бундан ташқари, олдинги сайловда [2020 йилдаги парламент сайлови] Норин вилоятининг Қўчқор туманида пул тарқатган фактлар аниқланиб, 192-модданинг 1-бўлими — сайловчиларни сотиб олиш бўйича ЖУРга рўйхатга олиниб, судгача текширув бормоқда», — деди Зулушев.

У Курўновга қўйилган айбларни асослилигини прокуратура назорат қилади деб ишонтирди.

Бу вақтгача сиёсатчи, «Замандаш» партиясининг собиқ етакчиси Жениш Молдокматов Тилекмат Курўновга овоз сотиб олиш бўйича яна айб қўйилаётганини «Клооп» билдирган эди.

Тилекмат Курўновнинг иши

Тилекмат Курўнов 15 мартда милиция томонидан қўлга олинган. Бишкек ШИИБ билдиришича, у ижтимоий тармоқларда эълон қилинган билдирувлари учун ҳибсга олинган, бу маълумотларда «ҳукуматни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларга очиқ чақириқлар» сезилган. Олдин иш Сверддов туман судида қаралиб, кейин Бишкек шаҳар суди ҳам кўриб чиқиб, фаол Тилекмат Курўновни 15 апрелгача қамоқда қолдирган

Курўнов бир неча марта митингга чиққан. 2020 йили ёзда у тарафдорлари билан парламент сайловини жилдириб, «ишга ярамаган» ҳукуматни истеъфога чиқаришни талаб қилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг декабрида у Жетим-Тоо конини ҳимоя ҳаракатини тузиб, уни бошқарган.

Шунингдек, 9 мартда Бишкекда Конституциянинг янги лойиҳасига қарши ўтган тинчлик митингини олиб борган.