«Ҳожатхонадан топилган бюллетенлар». Ўшда журналист Адил Акжол ўғли милицияга сўроқ бериб чиқди

279

Журналист Адил Акжол ўғли Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг 10-бўлимини (экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат хизмати) тергов хизматига сўроқ бериб чиқди. Бу ҳақда Акжол ўғли 20 апрелда фейсбукда билдирди.

Унинг айтишича, унга чақириқ келмаган. Сўроқ ўзи ҳожатхонадан топилган бюллетенларга боғлиқ эканини таъкидлади.

“«Кўрдингми? Бордингми? Ким? Нимага? Айт, ким экан?» деган каби саволларга жавоб бердим. Тушунтириш хати ёздим. Менга чақирув берилмаган! Ўшнинг милицияси чақирув қоғозини юбориб, қачон қонунга яқинроқ ишлайди — номаълум. Менга охирги вақтларда бундай кўриниш оддий ҳол бўлиб қолди», — деб ёзди журналист.

Акжол ўғлининг Youtube-каналида эълон қилинган видеода номаълум киши масжиднинг ёнидаги ҳожатхонада белгиланмаган сайлов бюллетенини топиб олганини айтган. Видеонинг муаллифи Ўш шаҳар кенгашига бўлган сайловда кузатувчи бўлганини айтган. Бюллетенларда эса №5904 сайлов участкасининг муҳри бўлган.

Кейинчалик бюллетенларни топиб олган кишига ўзини №5904 участка сайлов комиссиясининг аъзоси деб таништирган аёл келган.

«Шу бўйича бизда [масала — редакция] бўлди, қаердан топдингиз?» — деб савол берди аёл. Видеонинг муаллифи бюллетенлар ҳожатхонанинг қаерига бекитилганини кўрсатиб берган.

Акжол ўғли «Клооп»га берган интервьюсида, унга турғунлар мурожаат қилиб, видеони эълон қилишни илтимос қилишганини айтди. Уни айтишича, яшовчилар сайлов куни белгиси бор ниқоб таққан сайловчиларга белгиланган бюллетенлар берилганини айтиб, ортиқча бўлган бюллетенлар ҳожатхонага бекитилган деб тахмин қилишган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан журналист ҳожатхонадаги бюллетенлар бўйича гувоҳ қатори сўроқ бериб чиққанини тасдиқлашди. Ҳозирда мазкур факт маълумотни рўйхатга олиш журналида рўйхатга олинган ва текширув ишлари бормоқда. Бунинг натижасида судгача текширув иши очилиши мумкин.

Шунингдек, милициянинг матбуот хизмати 10-бўлим журналистни Ўш ШИИБнинг бош тергов хизматининг топшириғи билан чақирганини қўшимча қилди.

Марказий сайлов комиссиясидан эса бу ҳақида маълумот олишни имкони бўлмади.

Дастлабки натижалар бўйича, Ўш шаҳар кенгашига тўрт партия ўтган. Улар «Ата-Журт Кыргызстан» (48,37%), «Улуттар Биримдиги» (17,8%), «Ыйман Нуру» (8%) ва «Ынтымак» (7,14%). Акжол ўғли номзод бўлган «Улуу Журт» партияси 0,81% овозга эга бўлган.

«Белгиси бор» сайловчилар

11 апрелдаги сайловда айрим сайловчилар Ўшдаги №5217 участкасида белгиси бор ниқоб тақиб овоз беришган. Ўш шаҳар кенгашига «Бүтүн Кыргызстан» партиясидан номзод Асранкул Жээнкулов эълон қилган видеода у сайловчилардан «белгиси бор ниқобни қаердан олишганини» сўраган. Сайловчилар аввалига «шундай ниқоблар сотилмоқда» деб жавоб бериб, кейин уларнинг бири «домком берганини» айтган.

Ўшдаги №5171 участкасида УСКнинг аъзоси бир сайловчига маҳаллий кенгашга сайлов учун икки бюллетень берган. Икки бюллетенда ҳам «Ата-Журт Кыргызстан» партиясига овоз берилган, бироқ улар олдиндан белгиланганми ёки сайловчи ўзи овоз берганми номаълум.

Бундай кўриниш 2020 йили парламент сайловида ҳам кузатилган. Айрим сайловчиларга белгиси бор ниқоб берилса, айримларининг кийимларига игна сайилган. Бу усул билан партиялар ўзларининг сайловчиларини белгилашаётгани айтилган. Сайлов участкасида «белгиланган» сайловчиларга олдиндан партияга овоз берилган бюллетенлар берилган бўлиши мумкин.

«Т-Медиа»нашрининг журналисти сайловчига «Биримдик» партиясига олдиндан овоз берилган бюллетень берилганига гувоҳ бўлган. Бюллетенни берган участка сайлов комиссиясининг аъзоси «белгини бошқа қоғозга қўяман деб, бу ерга қўйиб олибман деб, ҳозир алмаштириб бераман» деган.

Чиқинди урнасидан топилган бюллетенлар

Шунингдек Бишкекда «Тазалык»нинг ходими №1054 участкасига қарашли 50га яқин белгиланмаган бюллетенларни чиқинди урнасидан топиб олган.

Кейинчалик Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси топилган бюллетенлар назорат қилинганини ва улар ҳеч қандай юридик кучга эга эмаслигини маълум қилган.