Вице-премьер-министр Улукбек Кармишаков 19 апрелда ўтган онлайн-брифингда фуқароларнинг ҳаммасини COVID-19га қарши вакциналар билан таъминлашга давлатда маблағ етмаслигини айтди.
Унинг айтишича, Қирғизистон вакциналарнинг кўпини гуманитар ёрдам тарзида олади.
«Бугунги кунгача биз 150 минг доза олдик, у 75 минг кишига етади. Хавфсизликни таъминлаш учун 2 миллиондан ортиқ одамни эмлаш керак. Бу масала бўйича соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия ва Қирғизистон билан иш олиб бормоқда. Республика бюджетида пандемияга қарши курашиш учун 2 млрд сомдан ортиқ пул ажратилгани билан бу пуллар барибир етмайди», — деди у.
Кармишаковнинг айтишича, президент Садир Жапаров рус вакциналарини сотиб олиш топшириғини қўйди.
«Олдин биз 500 минг доза русларнинг «Спутник V” вакцинаcини етказиш ҳақида шартнома тузганмиз. Артём Новиков билан соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассислари музокараларни олиб боришмоқда. Мени билишимча, ҳозир Россияда вакциналарнинг уч тури ишлаб чиқарилади, улар энг муваффақиятли ва ишончли», — деб тушунтирди у.
Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш
Аҳолини коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланган. Эмлашнинг дастлабки босқичи Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятида бошланади. Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч тизимларининг ходимларини эмлаш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда COVID-19 касаллигига қарши хитойларнинг Sinopharm вакцинасидан фойдаланилмоқда, у жорий йилнинг 19 мартида ўлкага олиб келинган. Ўлкага умумий бепул 150 минг доза олиб келинган. Вакцинанинг бу қисми 75 минг кишига етади.
Қирғизистонда эмлаш жараёни уч босқичда ўтади деб режалаштирилган. Биринчи босқич бошланиб, эмлашдан асосан тиббиёт ходимлари ўтаётгани билан, иккинчи ва учинчи босқич қачон бошланиши бўйича аниқ муддатлар номаълум.
Иккинчи босқичда вакцина сурункали касаллиги борларга, аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қисмларига, бундан ташқари 60 ёшдан катталарга қилинади. Фуқароларнинг қолган қисмини эмлаш учун учинчи босқич ўтказилади.
Республика иммунопрофилактика марказининг директори Гулбара Ишенаписованинг айтишича, аниқ муддатлар Россия билан «Спутник V» вакцинасини бепул олиш ва сотиб олиш бўйича сўзлашувларнинг натижасига боғлиқ.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 14 апрелда Қирғизистонга AstraZeneca Оксфорд вакцинасидан 405 минг дозаси олиб келиши кутилаётганини айтган.