Бишкек мэрияси 40 млн сомдан ортиқ пулни парламент сайловининг ташвиқотига сарфлаган — МХДҚ

270

Бишкек мэриясининг ходимлари ва шаҳар кенгашининг депутатлари устидан «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириб олиш ва мақсадсиз фойдаланиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Терговда маълум бўлишича, Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари ва мэриянинг хизмат ходимлари 2020-йилнинг октябрь ойида ўтган парламент сайловининг ташвиқотига бюджетнинг пулларидан фойдаланишган.

«2020-йилнинг 8-июнида Бишкек мэрияси “Бишкек шаҳрида фуқаровий ташаббусларни амалга ошириш тартиби ҳақида вақтинчалик қонунни қабул қилиш ҳақидаги” қарорни қабул қилиш орқали бюджет пулини ҳисобдан чиқаришнинг ноқонуний йўли тузилган», — деб МХДҚдан билдиришти.

Хавфсизлик қўмитаси гумондорларнинг номини айтмаган. Бироқ лойиҳалар оддий фуқаролардан эмас, Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари билан мэрия ходимларининг ташаббуси билан амалга ошганини таъкидлашади.

Натижада бюджетдан 43 млн сомга яқин маблағ сарфланган. Шунингдек, лойиҳани мэриянинг тармоқли бўлмаган бўлимлари амалга оширган. Мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.