Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 16 апрелдаги матбуот анжуманида заҳарли қўрғошинни хавфсиз эканини исботлашга ҳаракат қилди. Тиббий текширувларда бу ўсимлик жуда ҳам заҳарли экани айтилган.
Журналистларнинг қайнатманинг ичида қанча заҳарли қўрғошин бор деган саволига Бейшеналиев дамламани президент иккиси бирга қайнатаётганини ва дозасини давлат раҳбари аниқлашини айтди.
«Иссиқкўл илдизининг дозасини аниқлаган ягона одам ҳозирда — бу президент. Мен ҳам қараб аниқлай олмайман, шу сабаб ҳар бир илдизнинг яхши ва ёмон томонлари бор», — деди у матбуот анжуманида.
ДССТ миссияси коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш бўйича фикр билдиришга улгурди — мутахассисларнинг маълумотига кўра, бу мумкин эмас. Далилларга асосланган тиббиёт бўйича мутахассис Бермет Бариктабасова «вазир бешинчи протоколга [коронавирусни даволашни] энг заҳарли ўсимликни қўшмоқчи», бу халқ орасида «ит ўлим» деб аталади деб билдирган.
«Иссиқкўл илдизи» ёки «заҳарли қўрғошин» тиббиётда «Жунгар аконити» деб аталади. Аконит заҳарли ўсимликлар қаторига киргани билан анъанавий тиббиёт фойдаланилади. Бироқ «заҳарли қўрғошин»дан тайёрланган суюқликни ичиб вафот этганлар ҳам йўқ эмас.