«Клооп» Британиянинг машҳур One World Media Awards мукофотининг лонг-рўйхатига кирди.
Бу премия билан муаммоларни, «Глобал жанубнинг» кенг тарқалмаган воқеаларини, «стереотипларни бузиб, ҳар хил маданиятдаги одамларнинг бошини бирлаштиришни» ёритган ОАВлари тақдирланади.
«Клооп» ҳам «Special award» категориясидаги мукофотга тавсия қилинмоқда. Бу мақомга «Глобал жанубда» ижтимоий, маданий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларни кўтарган мустақил ОАВлари курашса бўлади.
«Ҳар бир категориянинг финалга етган номинанти келаси ойда эълон қилинади, ғолиблар 2021-йилнинг 17-июнида мукофот топширишнинг онлайн тантанасида таништирилади», — деб таъкидлашади мукофот ташкилотчилари.
Уларнинг маълумоти бўйича, бу йил билдирувларнинг рекорди янгиланган — ташкилотчилар 96 давлатдан 500 ишни қабул қилишган.
«Премия жамоатчиликни хабардор қилган, маҳаллий халқнинг арзини эшитишга имкон берган, жуда муҳим маълумотлар учун бўлиқ яратган ва ҳукумат қўлида бўлган одамларни жавобгарликка тортган муваффақиятли репортажларни қадрлаш ва тақдирлашга йўналтирилган», — деб айтилади мукофотнинг баёнотида.
* «Глобал жануб» — Жануб билан Шимол ўртасидаги “глобал ажрим” деб аталган чегаранинг бир томонида жойлашган, даромад даражаси паст бўлган давлатларни белгилаш учун фойдаланилган. термин. Қизил ранг билан Жануб давлатлари кўрсатилган: