Путин: Мактабларда муҳожирларнинг фарзандлари ўқувчиларнинг маълум фоизидан ортмаслиги керак

Владимир Путин Россиядаги мактабларда ўқиган мигрантларнинг болалари сони умумий ўқувчиларнинг маълум бир фоизидан ошмаслик керак деди.

Путин ўз таклифини «муҳожирларнинг болалари учун ҳам фойдали бўлади», «россиялик оилаларни ҳам тинчини бузмайди» деб асослади.

«Бизнинг мактаблардаги муҳожирларнинг болаларини сони уларни формал эмас, амалда бу Россиянинг тил муҳитига чуқур ўрганиб кетишига имкон бериши керак. Бироқ фақатгина тил эмас, бутун маданиятга ҳам аралашиб, улар бизнинг рус қадриятларимизга шўнғиб кетиши керак», — деб таъкидлади президент.

Унинг айтишича, АҚШ ва Европанинг айрим давлатларида мигрантларнинг болалари умумий ўқувчилар сонининг маълум фоизидан ошганда маҳаллий турғунлар ўз болаларини бу мактабдан олиб кетишади.

«Биз ҳам шундай тажрибани ҳисобга олиб, Россияда шундай вазият пайдо бўлиб қолишига йўл қўймаслигимиз керак», — деб Путин Миллатлар аро муносабатлар бўйича кенгашнинг йиғинида айтди.

Видео: «РИА Новости» давлат агентлиги

Шундан кейин Россиянинг маориф вазири Сергей Кравсов унинг муассасаси муҳожирларнинг болалари учун индивидуал билимга муҳтожликларини баҳолашнинг махсус системасини тайёрлашаётганини билдирди. У ҳар бир синфда мигрантларнинг болалари ўқувчиларни 10-20%дан оширмасликка чақирди.

«Гражданское общество (Фуқаровий жамият)” қўмитаси мана шундай янги қоидалар бутун ўлка бўйича кўплаган болаларни мактабда ўқий олмаслигига олиб келиши мумкин деб билдирди.

1 апрелдан бошлаб Россияда болаларни мактабга қабул қилишнинг янги қоидалари кирди. Энди мактаб маъмурияти болаларнинг рўйхатини ИИВ базаси орқали аниқлаб, бола Россия ҳудудида юришга ҳуқуқи бор-йўқлигини ҳал қилади.

Социолог, Иқтисод олий мактабининг Социал сиёсат институтининг етакчиси Екатерина Деминсева Би-Би-Си радиосининг рус хизматига Россиянинг катта шаҳарларида «мигрант» деган мактаблар очилганига кўп бўлиб қолганини айтди.

Шу билан бирга, бундай мактабларда мигрантларнинг болалари ўқувчиларнинг кўпчилигини эмас, 10-15% тузганини таъкидлади.

«Мактабда Ўрта Осиё ва Кавказдан бир неча бола пайдо бўлиб қолса, маҳаллий болалар «муҳожирларни болалари босиб кетди» деб айта бошлашади», — деб таъкидлади Деминсева.

Россия ТИВнинг маълумотига кўра, 2020 йилнинг январь ойидан июнгача ўлкадаги миграция рўйхатида тахминан 380 минг Қирғизистоннинг фуқароси бўлган. Шунингдек, Россияда мунтазам ишлаган қирғизистонликларнинг сони 700 мингга яқин. Мигрантларнинг болалари билан ота-оналарини ҳисобга олганда уларнинг умумий сони миллиондан ошади.