«Клооп»нинг шикояти билан яна икки участкада кўчма овоз беришнинг натижаси бекор қилинди

19

Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов «Азаттык»қа №1023 ва №1053 УСКларининг кўчма овоз бериш натижаси бекор қилинганини билдирди. Бунга «Клооп»нинг кузатувчилари овоз беришдаги қонун бузишларни аниқлаб, ариза ёзгани сабаб бўлган.

Кўчма овоз бериш 10-апрелда ўтказилган. «Клооп»нинг кузатувчилари №1023 сайлов участкаси комиссия аъзолари бюллетенларни урнага сайловчиларнинг ўрнига солаётганига гувоҳ бўлишган.

Кузатувчи огоҳлантириш берганда комиссия аъзолари буни «сайловчилар ўзлари сайлайдиган аҳволда бўлмагани сабаб ҳаммасини тезроқ ўтказиш» мақсадида ясашганини айтишган.

Бундан ташқари, «Клооп»нинг кузатувчилари кўчма овоз бериш вақтида уй бошчиларидан бири пенсионер аёлга босим ўтказиб, овоз беришга мажбур қилаётганини тасвирга олишган. Шунингдек, уй бошчи пенсионерга овоз бергани учун гуманитар ёрдам олиб келишни ваъда қилган.

Бироқ №1023 УШКнинг аъзолари уй бошчининг ҳаракатларига эътибор бермай, овоз беришни сўрашган. Аёл овоз беришга умуман рози бўлмаганда комиссия аъзолари унинг уйидан чиқиб кетишди.

Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссияси №1028, 1029, 1026, 1309, 1312 ва 1311 УСКларининг кўчма овоз бериш натижаларини бекор қилган.

Кейинчалик №1027 участка комиссияси ҳам кўчма овоз беришнинг натижасини бекор қилган — бунга улар сайлов куни бюллетенларни автоматик ҳисобловчи урнага солишни унутиб қолгани сабаб бўлган.

№1027 участка сайлов комиссиясининг акти

11-апрелда ўтган маҳаллий кенгашларга сайлов ва референдумда «Клооп»нинг деярли 3 минг кузатувчиси 836 қонунбузарликни аниқлади.