Патруль милициясининг матбуот хизмати 11 апрелда Бишкек шаҳрида қизга қўл кўтаришда гумон қилинган фуқаро қўлга олинганини билдирди.
Уларнинг маълумотларига кўра, воқеа Кустанай ва Ден Сяопин кўчаларининг кесилишида тахминан соат 19:00да бўлган. Милиция келган вақтда 1987 йили туғилган жабрланувчи қисман таниш одам уни калтаклаб, Mercedes Benz машинасига ўтириб, қочиб кетганини айтган.
Гумонланувчи тез орада қўлга тушган. У 1992 йили туғилган фуқаро эканлиги аниқланди. Воқеа сабабларини ўрганиш учун қўлга олинган одам Биринчи май туман ички ишлар бўлимига етказилди. Ишнинг материаллари ЖУРга «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олинди.