«Мошенниклар ўтмасин». Бишкекда бир неча партиялар сайловнинг натижасидан норози бўлиб, митингга чиқишди

29

Маҳаллий кенгашларни сайлашни дастлабки натижалари бўйича, Бишкек шаҳар кенгашига ўтмай қолган бир неча партия вакиллари 11 апрелда МСК биносининг олдига митингга чиқишди. Йиғилган 50га яқин одам шаҳар кенгашига сайлов тоза ўтмади, кўплаган овоз сотиб олиш фактлари бўлди деб айтишган.

Норозилик акциясига «Социал-демократлар», «Қирғизистон комунистлар партияси», «Улуу-Журт», «Қирғизистон социалисттик партияси», «Реформа», «Тинчтик» ва «Улутман» партиялари чиқишган. Кейинчалик уларга «Бутун Қирғизистон» вакиллари ҳам қўшилди.

«Социал-демократлар»нинг номзоди Темирлан Султанбеков овоз сотиб олган партияларнинг рўйхатини бекор қилиб, мандатларни бошқа партияларга ўтказиб бериш кераклигини айтди.

«Халқ тўнтарилишлардан, такрорий сайловлардан, митинглардан безор бўлди — буларнинг ҳаммасини кераги йўқ. Мен барча [ўтмай қолган] партияларга таклиф қилдим: келинглар, ҳозир қонун бузиш фактларини ҳаммасини йиғайлик. Сайловни қайта ўтказишни кераги йўқ, кўриб турасизлар яна овоз сотиб олишлар бўлмоқда. Давлат овоз сотиб олган партияларга сабоқ бериб, уларнинг рўйхатини бекор қилиши керак», — деди Султанбеков.

«Коммунистларнинг» вакили Ирисбек Тойбеков сайлов натижасини тан олмаслигини билдирди. Тойбеков яна сайлов ўтказиб, овоз сотиб олишга аралашган партияларни четлатишни талаб қилди.

Партияларнинг вакиллари 12 апрелда ҳам митинг давом этишини билдиришти.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижалари бўйича, Бишкек шаҳар кенгашига «Эмгек», «Ак Бата», «НДПК», «Ата Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин эл» партиялари ўтиши мумкин.