Россияга бўлган рейслар ва авиачипталарнинг баҳоси назоратимда — Жапаров

60

Россияга бўлган авиарейсларнинг сони ва авиачипталарнинг нархи бўйича юзага келган вазият президент Садир Жапаровнинг шахсий назорати остида. Бу ҳақда давлат раҳбарининг телеграм-каналида эълон қилинди.

Жапаровнинг айтишича, авиарейслар сонини кўпайтириш, авиачипталар нархини арзонлаштириш ва темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласи Қозоғистон билан Россияга боғлиқ.

«Қирғизистон Россияга ҳаво қатновларини кўпайтирайлик деса, қирғиз ҳукумати қарши бўлмоқда деган деган сўзларга ишонманглар! Аксинча, кўпдан бери Россия томонга чартер рейсларни кўпайтирайлик деб илтимос қиляпмиз. Муаммо бизда эмас», — деди у.

Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати транзитни жонлантиришга розилик берганини, энди Россиядан жавоб кутишаётганини қўшимча қилди.

9 февралдан бошлаб Россияга тўғридан-тўғри учган мунтазам рейсларнинг сони ҳафтасига 6 мартагача кўпайган.

Россиянинг талабларига кўра, Қирғизистон фуқаролари Россия ҳудудига киришдан олдин 3 кундан (72 соат) кам бўлмаган вақтда коронавирусга ПЧР тестнинг салбий натижасини олиши керак.

Россия Қирғизистон билан бўлган авиарейсларини 2020 йилнинг март ойида тўхтатган. Қайтадан мунтазам қатновлар 2020 йилнинг 21 сентябридан бошлаган. Ўша вақтда Россиянинг коронавирусга қарши штаби самолётлар Бишкекка ҳафтада бир марта қатнашини билдирган.

Йил бошида Транспорт вазирлиги Қирғизистон — Россия йўналиши бўйича авиарейсларнинг нархи камида икки марта ошганини хабар қилган.

«Манас» аэропорти авиачипталар нархига таъсир қилолмаслигини ва назорат қилолмаслигини билдиради. Кўп йўналишлар бўйича авиачипталарнинг нархи коронавирус пандемияси бошлангандан кейин киритилган чекловлар оқибатида қимматлаб кетган.

Мунтазам ҳаво қатновлар сонини кўпайтириш

28 мартдан бошлаб беш давлат Қирғизистонга мунтазам авиарейслар сонини кўпайтириш ҳақида маълум қилган. Унга кўра, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитойга бўлган парвозлар сони кўпайган.

Бироқ шу маълумотдан бир неча сота ўтгандан кейин «Манас» халқаро аэропорти эпидемиологик ҳолат кескинлашаётгани сабаб Олмота, Урумчи ва Россиянинг бир қанча шаҳарларига бўлган рейсларни бекор қилинганини билдирган.

Рейсларнинг рўйхатини «Манас» аэропорти сайтидан кўриш мумкин.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова