Бош прокуратура Ўш аэропортини таъмирлаш ишлари 3,4 млн сомга ортиқча баҳоланганини аниқлади

267
Ўш халқаро аэропорти

Бош прокуратура Ўш халқаро аэропортининг учиб-қўниш қисмини ва самолёт тўхтовчи жойини таъмирлашда қонунбузарликлар аниқлади.

Назорат органининг маълумотига кўра, аэропорт раҳбарияти «қурилиш ва инерт материалларини тегишли ҳисоб қоғозларисиз» қабул қилишган.

«Ўш халқаро аэропортининг перронини реконструкциялаш бўйича бажарилган қурилиш ишларини ноқонуний қабул қилишгани натижасида, қурилиш компанияси томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми ва материалларнинг нархи 3,4 млн сомга ортиқча кўрсатилиб, давлатга катта миқдорда зарар келтирилгани аниқланди», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Шунингдек, Бош прокуратура қурилиш ишлари Ўш вилоятининг экотехинспекция бошқармасининг талабларини бузиш билан бажарилганини маълум қилди. Бундан ташқари, аэропортнинг перронидаги айрим жойларда асфальт-бетон қатлам сифатсиз ётқизилгани айтилди.

*Давлат сотиб олишлар департаментининг сайтида 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўш халқаро аэропорти «учиб-қўниш қисмини ва перронни» таъмирлаш учун 1 млн 773 минг сомга танлов эълон қилинган. Танловни «Син-Таш» МЧЖ ютиб олган.

Мазкур факт бўйича «Лавозимни суиистеъмол қилиш» ва «Тижорий ёки бошқа ташкилотдаги ваколатларидан фойдаланиш» моддалари билан судгача текширув иши очилди. Ишни миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов бошқармаси тергов қилади.