Марипов ҳозирча эмланмайди, у коронавирус юқтириб, тузалган

235
Улукбек Марипов

Премьер-министр Улукбек Марипов ҳозирча эмлашдан ўтмайди. Бу ҳақда «Клооп»га ҳукуматнинг матбуот котиби Толкун Камчибекова билдирди.

«Премьер-министрнинг фикрича, вакцинани олдин хавфли гуруҳларга кирганлар олиши керак — тиббиёт ходимлари, ҳарбийлар ва ўқитувчилар. Премьер-министр ўлканинг бошқа фуқаролари каби вакцина олиш муҳим деб ҳисоблайди, шу сабаб у вакцинани Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган навбатда олади. Эмлашнинг биринчи босқичидан кейин касал бўлмаган ва инфекциядан иммунитети йўқ фуқаролар вакцина олиши муҳим», — деди Камчибекова.

Марипов «Vesti.kg» нашрига берган интервьюсида у коронавирус билан оғриб соғайганини айтган. Ҳозирда COVID-19га бўлган иммунитетини текшириш учун анализ топширди.

«Мен албатта вакцина оламан. Эрталаб антителоларга анализ топширдим. Натижаси чиқса билинади. Шифокорлар агар антителолар етарли бўлса, эмлашни ҳожати йўқ деб билдиришди. Эмлаш керак бўлса, ҳаммаси жонли эфирда кўрсатилади», — деб билдирган Марипов.

Президент Садир Жапаров ҳам эмлашдан ўтмайди

Аввалроқ президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек давлат раҳбари Садир Жапаровнинг коронавирусга бўлган «антитаначалари етарли бўлгани учун» ҳозирча вакцина олмаслигини маълум қилган.

Мартнинг охирида Қирғизистонга Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 150 минг доза келган — улар 75 минг кишига мўлжалланган. Вакцинация Бишкек, Ўш шаҳарларида ва Чуй вилоятида бошланган. Эмлашдан биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, катта ёшдаги фуқаролар ва сурункали касаллиги бор одамлар ўтишади.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда 417 киши эмланди.