Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этиб, яна 142 кишида вирус аниқланган

Республика штаби охирги сутка ичида Қирғизистонда коронавирус  билан касалланган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Иккала ўлим ҳам Бишкекда қайд этилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 1502 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, штабнинг хабар беришича, охирги суткада 142 кишида COVID-19 тасдиқланган.

  • Бишкек - 90;
  • Чуй вилояти - 44;
  • Иссиқкўл вилояти - 7;
  • Боткен вилояти - 1.

Бош штаб маълумотларига кўра, мамлакатда жами бўлиб коронавирус инфекциясининг 88 842 ҳолати  аниқланган.

Штаб шунингдек, бир кунда 98 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилгани ҳақида хабар берди. Пандемия давомида бутун мамлакат бўйлаб коронавирус юқтирган 85.077 нафар бемор касалхонадан чиқарилди.

Шифокорлар орасида COVID-19 инфекциясининг саккиз янги ҳолати аниқланди. Уларнинг олтитаси Бишкекда, яна иккитаси Чуй вилоятида вирус қтирган. Пандемия давомида коронавирус умумий 4225 нафар тиббиёт ходимида тасдиқланган, уларнинг  4203 нафари соғайган.