Радиочастоталар можароси: Черногубова ва Жилишбаевга 260 минг сомдан жарима солинди

295
Наталя Черногубова

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 31 мартда  давлат алоқа агентлигининг собиқ раҳбари Наталя Черногубова билан Ахборот технологиялар ва алоқа давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Максат Жилишбаевни коррупция бўйича айбдор деб топилди. Амалдорларга 260 минг сомдан жарима солинди.

Черногубова билан Жилишбаев 2020 йилнинг 12 майида ва 16 июнда радиочастоталарни сотишга боғлиқ иш асосида қўлга олинган. Амалдорларнинг иккиси ҳам уй қамоғида бўлган.

Максат Жилишбаев

Радиочастоталарни сотиш иши

Давлат алоқа агентлигидаги коррупция фактини 2020 йилнинг апрелидан бошлаб Ҳарбий прокуратуранинг тергов гуруҳи билан МХДҚ текширмоқда.

Бу иш бўйича 2020 йилнинг 12 майида Давлат алоқа агентлигининг собиқ раҳбари Наталя Черногубова ушланган — у «уяли алоқа оператори ва МТ ва БМКнинг масъул ходимлари билан тил бириктириб, кейин алоқа операторларидан бирининг лицензиясини алоқа стандартлари ўзгаргани сабаб қайта рўйхатга олган» деб гумон қилинмоқда. Бунинг ортидан МХДҚнинг икки ва МТ билан БМКнинг ходими, ундан ташқари «Ала-ТВ» МЧЖнинг асосчиси Артур Халдаров қўлга олинган. 15 декабрда МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизмати ҳукумат аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари лавозимидаги мудофаа, ҳуқуқий тартиб ва фавқулодда ҳолатлар бўлими раҳбарининг ўринбосари Азамат Араевни қўлга олган.

Азамат Араев

2020 йилнинг декабрь ойи бошида Черногубованинг ва жиноий ишнинг яна бир неча фигурантининг эҳтиёт чоралари ўзгартирилиб, уй қамоғига чиқарилди.

Кейинчалик радиочастоталарни сотишга ўша вақтда ҳукумат раҳбари бўлган Мухаммедкалий Абилгазиевнинг ҳам иштироки бор деган маълумот тарқалган — Абилгазиевни Жанар Акаев айблаган. У премьер-министрдан Давлат алоқа агентлигидаги радиочастоталарни сотиш бўйича коррупцияга аралашмаганини исботлашни талаб қилган.

Мухамедкалий Абилгазиев

Депутатнинг айтишича, Темир Сариев премьер-министр бўлганда 15 МГс аукционда 1 млрд 500 минг сомга сотилган, Абилгазиев вақтида эса 200 МГс 700 сомга сотилган.

Абилгазиев терговга босим қилишда айблов бўлмасин деб, можаро сабаб меҳнат таътилига чиққан ва шундан кейин истеъфога кетган. Абилгазиев бу ишда фигурант бўлиб-бўлмагани расмий турда айтилмаган.