Парламентга янги икки депутат келди. Улар ҳақида нималар маълум?

315

Жогорку Кенешга яна икки депутат келди.

МСК Мирлан Бакиров билан Марат Аманкуловнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатганидан кейин Мейкинбек Абдалиев билан Равшанбек Рисбаевга мандат топширди.

Мейкинбек Абдалиев ҳақида нималар маълум?

Абдалиев 2016 йили “Онугуу-Прогресс» партияси билан парламент сайловига қатнашиб, рўйхатда 38-ўринда бўлган. Ҳозир у депутатлик мандатини олди, бироқ Жогорку Кенешгача нима иш қилгани бўйича кўп маълумот йўқ.

Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, Абдалиев 2010 йилдан бери хайрия ишларини олиб борган «Ноокен биримдиги» жамоат бирлашмасини бошқариб келади.

Шунингдек у тўрт МЧЖнинг ташкилотчиси бўлиб рўйхатга олинган. Уларнинг орасидан энг эскиси — «Гарант авто» МЧЖи, 2012 йили Жалолобод вилоятида очилган. Бу ишхона «автомашиналарнинг ва енгил транспорт воситаларини чакана савдосини» олиб боради.

2019 йили Абдалиев на икки «Все такси» ва «Он Груз» масъулияти чекланган жамиятни рўйхатга олиб, уларга етакчи бўлган — бу ишхоналарнинг фаолияти қатори «Дастурий ускуналарни ишлаб чиқиш» кўрсатилган. Мазкур ишхоналарнинг тенг ташкилотчиси бўлиб, Бишкекда бир манзил бўйича рўйхатга олинган Лайликан Жумашева ҳам кўрсатилган.

«Все грузы СНГ» МЧЖ энг охирги бўлиб, Бишкекда 2020 йилнинг февраль ойида расмийлаштирилган. Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, бу ишхона «юк ташувчи автотранспорт фаолиятини» олиб боради, Жумашева бу ишхонада ҳам унинг ташкилотчиси бўлиб кўрсатилган.

Равшанбек Рисбаев ҳақида нималар маълум?

У 2014 йили Фавқулодда ҳолатлар вазирининг ўринбосари бўлиб тайинланган. 2015 йили Рисбаев Жогорку Кенешнинг VI чақирилиши учун сайлов жараёнига қатнашгани сабаб хизматини топширган — у КСДП билан сайловга қатнашган.

Сайловдан кейин ўша вақтдаги ҳукумат раҳбари Темир Сариевнинг қарори билан 2015 йилнинг охирида олдинги ишига қайтган. ФҲВ раҳбарияти алмашгандан кейин ва 2019 йили патруль хизматининг рейди вақтида Рисбаев ойналари қороғилаштирилган автомашина ҳужжатларини кўрсатмаган воқеага алоқадор бўлишига қарамай, у ишдан бўшатилган эмас.

Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, Равшанбек Рисбаев Ўш шаҳрида жойлашган қирғиз-хитой «Борбаш-Сзин» МЧЖнинг ташкилотчиси ва етакчиси. Бу ишхона «кенг ассортиментдаги товарларни сотиш бўйича агентларнинг фаолияти» бўйича иш олиб борган, ҳозирда фирма ишини тўхтатиш арафасида.

Қизилқияда жойлашган «Береке-Баткен» МЧЖ ҳам ишини тўхтатмоқчи. Рисбаев бу ишхонага ҳам асосчи қатори расмийлаштирилган. Ишхона «озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларини улгуржи сотиш бўйича агентларнинг фаолияти» бўйича иш олиб борган.

Шунингдек, Рисбаев яна беш масъулияти чекланган жамиятда асосчи бўлиб саналади. Бу ишхоналар назорат қилиш, савдо каби турли йўналишларда иш олиб боради. Масалан, Ўш шаҳрида расмийлаштирилган ва кўмир қазиш бўйича иш олиб борган Корпорация «Альтин-комур» МЧЖда ҳам Рисбаев ташкилотчилар рўйхатида кўрсатилган.

Рисбаев яна бир ишхонанинг ташкилотчилари рўйхатидан ўрин олган. Бу ишхона Новқат туманида рўйхатга олинган, Корпорация «Альтин-Темир» МЧЖ даб аталади. Йўналиши «тижорат, тадбиркорлик, жамоат ташкилотларини (ассоциацияларни) фаолияти» деб кўрсатилган. Ҳозир бу қайта рўйхатга олиш жараёнида.

* Олдин бу фирмага «Бир Бол» партиясининг аъзоси Альтинбек Сулайманов ҳам аъзо бўлган — Жогорку Кенешнинг IV, V, VI чақирилишларининг депутати, бироқ ҳозирда асосчилар ва аъзоларнинг рўйхатидан чиқиб кетган.

Бундан ташқари, Баткен вилоятининг Олға қишлоғида «Алга-МТС» МЧЖда ҳам бор, у «ихтисослаштирилган улгуржи савдо» йўналишида ишлайди. Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, Рисбаев бу фирманинг асосчилари ва аъзоларининг рўйхатига киради.

Шунингдек, Равшанбек Рисбаев Ўш шаҳридаги «Легион-ОДА» МЧЖнинг ташкилотчиси. Бу ишхона «хусусий назорат ишхоналари ва шахсий кузатувчилар фаолияти» бўйича ишлайди. Шу манзил бўйича яна бир «Береке-Базари» МЧЖ ишхонаси бор, Рисбаев унинг асосчиси ва аъзоси. Бу фирма «кенг ассортиментдаги товарларни сотиш бўйича агентларнинг фаолияти» бўйича ишлайди.