ССВ: ТИВнинг вафот этган вакили коронавирусга қарши эмланмаган

309
Ташқи ишлар вазирлигининг ходими Бахтияр Шакиров

Ташқи ишлар вазирлигининг Консул хизмат департаменти директорининг ўринбосари Бахтияр Шакиров 1 апрелда вафот этди. У 38 ёшда бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Клооп»га Шакиров ўлишидан олдин коронавирусга қарши эмланган эмас деб билдиришди. Маълумотга кўра, марҳумнинг номи эмланганларнинг рўйхатида йўқ бўлган.

Шунингдек, вазирлик суд-тиббий экспертизага таяниб жасадни сиртдан текширганда, марҳумнинг қўлида эмлаш белгилари бўлмаган деб маълум қилди. Экспертларнинг охирги хулосаси 14 кундан кейин маълум бўлишини таъкидлашди.

«COVID-19га қарши эмлаш режаси бўйича биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари, ўқитувчилар ва ижтимоий хизмат ходимлари олиши керак. Биринчи босқичда ТИВ ходимларини эмлаш қаралган эмас», — деб билдиришди ССВдан.

Вазирликдан аниқланмаган маълумотни тарқатмасликка чақиришди.

Бунгача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Елена Баялинова фейсбук саҳифасига Шакировнинг яқинларига таяниб, коронавирусга қарши SinoPharm вакцинасини биринчилардан бўлиб олганини ёзган.

«У Москвага курсга кетаётгани сабаб сақланиш мақсадида вакцина олган. Менинг фикримча ССВ объектив хизмат текшируви олиб бориб, жамиятга очиқлаши керак», — деб билдирган Баялинова.

Коронавирусга қарши эмлаш

Республика иммунопрофилактика марказининг директори Гулнара Ишенаписова 18 мартдаги матбуот анжуманида Қирғизистонга Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 150 минг доза келганини билдирган. Хитой вакцинаси 75 минг кишига мўлжалланган.

Шунингдек, эмлаш жараёни олдин Бишкек, Ўш ва Қант шаҳарларида, Чуй вилоятининг Иссиқота тумани ва Соқулуқ қишлоғида бошланишини маълум қилишган. Вакцинани биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, қариялар ва сурункали касаллиги бор одамлар олишлари режалаштирилган. Бундан ташқари, оддий фуқаролар мажбурий равишда эмланмаслигини, хоҳловчилар эмлашдан ўтишлари мумкинлиги қўшимча қилинган.

29 мартда Қирғизистонда COVID-19га қарши эмлашнинг биринчи босқичи бошланган. Вакцинани биринчилардан бўлиб Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев олган. Биринчи босқичда Хитойнинг SinoPharm вакцинаси қилина бошлади.

«Агар вакцинадан кейин бирор бир салбий реакция кузатиладиган бўлса, унда жавобгарликни вазир қатори мен ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги олади», — деди Бейшаналиев.