Коронавирусга қарши эмлов рўзани бузмайди — Муфтият

310

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси Рамазон ойида оғиз ёпилган вақтда ҳам коронавирусга қарши эмланса бўлишини билдирди. Муфтиятдагилар бу рўзани музмаслигини, бироқ вакцинанинг сифати учун жавоб беролмаслигини таъкидлашди.

«Ҳар бир одам вакцинациядан ўтиш-ўтмаслигини, вакцинанинг қайси турини танлашини ўзи ҳал қилади. Биз вакциналарни текшириш учун жавобгар муассаса эмасмиз, шу сабаб у ёки бу вакцинанинг таркиби бўлади ёки бўлмайди деб айтолмаймиз» - деб Kaktus.media таҳририятига Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг фатво бўлимининг вакили Бактияр Токтогазиев билдирди.

Аввалроқ Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси коронавирус билан оғриганлар соғлиғи йўл қўймаса рўза тутмаса бўлишини билдирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йили Рамазон ойи 13-14 апрелда бошланади.

Рамазон ойи — мусулмонлар рўза тутган муборак ой. Рўза тутиш Ислом динида айтилган, ҳар бир мусулмон бажариши керак бўлган беш фарзнинг бири *.

*Руҳий томондан жабрланганлар, ёш болалар, беморлар, қариялар, сайёҳлар, ҳомиладорлар ва бола эмизган оналар рўзадан озод қилинади.

Оғиз бекитганлар кундузи ош-овқатдан, сув ва бошқа ичимликлардан, чилим чекишдан ва жинсий яқинликдан бош тортишади. Рўза тонг саҳарда бошланиб (тонгги азондан кейин) кун ботганда (кечки азондан сўнг) битади.

Қирғизистондаги эмлаш

Ўлкада эмлаш 29 мартда бошланди. Эмлаш учун Хитойнинг SinoPharm вакцинасидан фойдаланилмоқда. Қирғизистонга 19 мартда бу вакцинадан 150 минг доза олиб келинган, бу 75 минг кишига етади, сабаби препарат 25-28 кун ичида иккинчи марта қилинади.

Ўлкада эмлаш уч босқичда ўтиб, дастлабки босқичи Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятида бошланди.

Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва куч органи ходимларини эмлаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда вакцина ҳамроҳ касаллиги бор одамларга, аҳолининг ижтимоий томондан кам таъминланган қисмига ва 60 ёшдан катта одамларга қилинади.

Фуқароларни қолган қисмини эмлаш учун босқичда олиб борилади.