Қирғизистон билан Қозоғистоннинг чегарасидаги янгиланган «Ак-Жол» — «Кордай» назорат ўтказиш пунктлари очилди. Бу ҳақда 2 апрелда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Ўтказиш пунктларининг очилиш маросимига Қирғизистоннинг бош вазири Улукбек Марипов билан Қозоғистоннинг бош вазири Аскар Мамин қатнашди.
Марипов очилиш маросимида айтган сўзларида ўтказиш пунктларини реконструкциялаш ва модернизациялашнинг асосий мақсади қирғиз-қозоқ давлат чегарасини кесиб ўтган одамлар учун қулай шароитларни тузиш бўлиб саналишини таъкидлади.
«Давлат ҳақида дастлабки фикрлар чегарадан бошланади. Шу сабаб янги очилган ўтказиш пунктлари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва замонавий жиҳозланган. Паспортни назорат қилиш кабиналарининг сони кўпайтирилган, бу чегарадан ўтувчи фуқароларнинг вақтини қисқартиришга имкон беради», — деди ҳукумат раҳбари.
Унинг айтишича, ўтказиш пунктларини очиш эскпорт-импорт ҳажмини кўпайтиришга, давлатларнинг транзит имконини кучайтиришга шароит яратилади. Шунингдек, Марипов «Ягона пост» ва товарларни ҳисоблаш тизимлари ишга киришини маълум қилди.
Қозоғистоннинг ҳукумат раҳбари Аскар Мамин назорат ўтказиш пунктлари икки қардош республиканинг иқтисоди учун аҳамиятли эканини таъкидлади. Назорат ўтказиш пунктини реконструкция қилиш 2020 йилнинг март ойида бошланиб, 2021 йилнинг апрелида тугатилган.
Ҳукуматнинг маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий нархи 342,3 млн сомни тузган, ундан 225 млни қурилиш ишларига, яна 80 млн соми ускуналар ва жиҳоз олишга сарфланган.
«Кордай» ўтказиш бекати — қирғиз-қозоқ чегарасидаги аҳоли энг кўп ўтувчи жой ҳисобланади. Бекатдан кўпинча Бишкек билан Олмотага қатнаганлар, уларнинг орасида Қозоғистон билан Қирғизистоннинг йирик шаҳарларига борувчилар фойдаланади. Ёз фаслида Иссиқкўлга сафар қилган сайёҳлар ҳам шу йўл орқали ўтишади.
Икки давлатнинг назорат ўтказиш жойларини бирлаштирган бу йўл кўпдан бери икки давлатнинг фуқароларнинг ва сайёҳларнинг норозилигига сабаб бўлган, чунки унинг торлигидан узоқ навбат кутишлар юзага келган.