Ўшдаги Бобур театрини Ўзбекистон капитал таъмирдан чиқаради

319
Бобур номидаги драма театрининг ичи. Сурат: Хамидулло Узаков/ Кloop.kg

Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри 100 йиллиги муносабати билан капитал таъмирдан ўтказилади. Таъмирлаш ишларини Ўзбекистон молиялайди. Бу қарор президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга бўлган расмий сафари асосида қабул қилинган.

Шунингдек, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев 29 мартда Ўш шаҳрига бўлган сафарида Бобур драма театрининг жамоаси билан учрашди.

«Вазир 2021 йили нишонланадиган Бобур театрининг 100 йиллик юбилейини юқори даражада масаласини ташкилий гуруҳ билан муҳокама қилинди. Ҳозирда театрда таъмирлаш ишлари бошланди», — деб билдиришди муассасадан.

Бобур драма театри ҳақида

Бобур номидаги драма театри Ўрта Осиёда энг қадимий театрларнинг бири. Театр 1918 йили Рахмонберди Мадазимов раҳбарлиги остида театр тўгараги очилган. 1937 йили театрга сиёсатчи Сергей Кировнинг номи қўйилиб, тўлиқ «театр» номини олган.

Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин 1992 йили театрга ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг номи берилган. Театр 480 томошабинга мослаштирилган.

Театр жамоаси биргина Қирғизистон жанубида эмас, Ўзбекистон, Москвагача гастролларга боришган. Улар ўлкада яшовчиларни маънавий озиқлантирган биринчи маданий арбоблар бўлишган.

Театрнинг 100 йиллиги 2018 йилнинг октябрь ойида нишонланиши керак эди. Уч йил олдин театр таъмирга муҳтож бўлгани сабаб маросим жилдирилган.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи