Марипов Давлат қурулишнинг етакчиси ва ўринбосарларини бўшатди

32

Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги давлат агентлигининг директори Урматбек Кўкўчаров ва унинг ўринбосарлари эгаллаган хизматларидан бўшатилди. Бу ҳақда Транспорт ва йўллар вазирлигидан «Клооп»га билдиришди.

Тегишли буйруққа премьер-министр Улукбек Марипов 23-мартда қўл қўйган. Транспорт вазирлигидан ишдан бўшатишлар давлат агентликни қайта ташкил қилига боғлиқ эканини, сабаби Давлат қурилиш ҳукуматнинг янги қарорига кўра, Транспорт вазирлигининг таркибидалигини таъкидлашди.

19-мартда ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов «Бишкекбошархитектурада» ўтказилган кўчма йиғинда берилган топшириқларни бажариш муддатини кечиктиргани учун Кўкўчаровга ҳайфсан берилган.

Урматбек Кўкўчаров 2020-йилнинг 18-февралида давлат қурилишнинг директори бўлиб тайинланган. Олдин у директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Кўкўчаров тарих музейини ва Чолпон-Отадаги от майдонини реконструкциялаш иши бўйича ҳам гувоҳларнинг бири бўлган. Ишда коррупция бўйича олти киши айбланган, уларнинг орасида ҳукуматнинг собиқ раҳбари Сапар Исаков ва ҳукумат аппаратининг собиқ бўлим раҳбари Мира Карибаева бор.

* 2020-йилнинг 7-декабрида Олий суд собиқ премьер-министр Сапар Исаков ва президент аппаратида ишлаган Мира Карибаевага нисбатан Биринчи май туманининг ва Бишкек шаҳар судининг ҳукмини бекор қилган. Бунга қадар мазкур инстанциялар Исаков билан Карибаевани Бишкекдаги Тарих музейини ва Чолпон-Отадаги от майдонини реконструкциялашда коррупция ва лавозимни суистеъмол қилган деб топган.

Мазкур иш бўйича 2020-йилнинг 20-августида ўтган суд мажлисида Исаков, унга қарши кўрсатма берган Улукбек Кўкўчаров тергов билан ҳамкорлик қилгани учун Давлат қурилишнинг раҳбари бўлганини айтган.