АҚШ давлат департаменти Қирғизистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича 2020 йилга йиллик баёнотни эълон қилди.
АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги билдиришича, департаментнинг баёнотида «қирғиз ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳаракатлари сустлашиб кетганидан хавотир пайдо бўлганини» таъкидлаган.
Хавотирга нима сабаб бўлди?
АҚШ давлат департаментининг фикрича, БМТнинг озод қилиш бўйича чақирувига қарамай, ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни темир панжара ортида ўлгани хавотирнинг жиддий сабаби бўлган.
Шунингдек, ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни эҳтимолий равишда қийноқларга олиниши ва сўнгра экстрадицияланиши, хавфсизлик хизматлари қийноқларга солгани учун жавобгарликка тортилмагани АҚШнинг ташқи сиёсатини олиб борган муассасани хавотирга солади.
Бундан ташқари, «ультра-миллатчи гуруҳларни фуқаровий жамиятнинг вакилларига жазосиз ҳужум қилишлари», хавфсизлик хизматлари фуқаровий жамиятнинг аъзоларини ва ахборот воситаларини босимга олиши ҳам «сустлашишнинг» сабаби бўлган.
Баёнотда 2020 йили хавфсизлик хизматини фаоллар ва оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиши ҳам кучайганини таъкидланди. Бундан ташқари, Factcheck.kg ресурсининг асосчиси Болот Темировга ҳужум, Таласдаги мустақил телеканалнинг офисини ёқиб юбориш, журналист Али Токтакуновни «ўлдиришга буюртма бериш», Садир Жапаровнинг тарафдорларини октябрь воқеаларида мухбирларга ҳужум қилиши эслатиб ўтилган.
Қирғизистонга нима таклиф қилинди?
АҚШ ҳукумати Қирғизистон ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботида айтилган воқеаларни текширишга ва «шу муаммоларни ҳал қилиш учун самарали чоралар кўришга» чақиради.
«Қирғиз Республикаси нима сабабдан Марказий Осиёдаги энг демократик давлат қатори танилганини кўрсатадиган вақт келди. Биз, Жапаров қўл остидаги ҳукумат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилганларни жавобгарликка тортишда ҳаракатни икки марта ошириш учун, фуқаровий жамиятни, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни ва суд тизимини бирлаштиради деб умид қиламиз», — деди АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу.
Азимжон Асқаров ким?
Азимжон Асқаров — Қирғизистондаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири. Асқаров умрининг сўнгги 10 йилини қамоқда ўтказган.
Уни 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришда иштирок этиш» моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан маҳрум қилган, аммо ҳуқуқ ҳимоячиси айбни тан олмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишида кўплаган тушунарсиз ҳолатлар бўлган. Масалан, унга ҳукмни асосан милиционерларнинг кўрсатмаси бўйича чиқаришган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2016 йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд текшируви адолатсиз бўлганини билдирган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаровни таъқиб қилинишини унинг фаолияти билан боғлашади. У халқ орасида милиция томонидан қилинган қийноқлар бўйича суриштирув олиб боргани билан таниқли.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2016 йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари адолатсиз бўлган деб ҳисоблаган. Қўмита Қирғизистоннинг ҳукуматини Асқаровни дарҳол бўшатиб, унинг судланганини бекор қилишни талаб қилган. Бироқ талаб бажарилган эмас.
Азимжон Асқаров 2020 йилнинг 25 июлида пневмониядан вафот этди. Сўнгги кунларда унинг соғлиғи кескин ёмонлашиб кетган эди. Марҳумнинг адвокати у касалхонага ётқизилиши кераклигини талаб қилгани билан Жазони ижро этиш давлат хизматидан қамоқда даволаш учун «барча шароитлар борлигини» билдиришган.
28 июлда Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариати Асқаровнинг ўлими бўйича мустақил текширув зарурлигини билдирган. Шунингдек, бир қатор халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими сабаб қирғиз ҳукумати номига танқидий билдирувларни юборишган.