Премьер Марипов фуқароларни тиббий ниқоб тақишга ва масофани сақлашга чақирди

271

Премьер-министр Улукбек Марипов 30 мартда вице-премьер-министр Артём Новиков ва Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев билан тиббиёт муассасаларини COVID-19 касаллиги кўпайиши эҳтимолига тайёрлигини муҳокама қилди.

Марипов «Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятининг айрим туманларида касалланганлар сони ортаётганидан хавотирда эканини» билдирди. Унинг айтишича, ҳукумат воқеанинг турли вариантларига тайёр бўлиши керак.

«Соғлиқни сақлаш ташкилотлари, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари шахсий ҳимоя воситалари билан, беморларни даволаш учун тегишли дори-дармонлар захираси билан ва ускуналар билан таъминланиши керак. Асосан эътиборни болаларнинг соғлиғига, мактаблар ва бола боғчаларида санитар-эпидемиология меъёрларини сақлашга қаратиш керак», — деди Марипов.

Ҳукумат раҳбари Республика тезкор штабга эпидемиологик ҳолат назоратини кучайтириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, премьер-министр фуқароларни ўзини ва яқинларини соғлиғига эътиборли бўлишга, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа каби элементар санитар-эпидемиология қоидаларига амал қилишга чақирди.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига хусусий тиббиёт марказлари билан бирга аҳолини пуллик ва ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмлаш масаласини ишлаб чиқишни топширди.

Сўнгги бир ҳафтада Республика штаб аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар сони кўпайганини билдирмоқда. Штабнинг маълумоти бўйича, 31 мартда ўлкада коронавирус юқтирган 98 янги бемор аниқланди. Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 88 734 киши бу касалликка чалинди. 1 499 бемор эса вафот этган.