Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги 31-мартда Қирғизистонда коронавируснинг 98 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Янги аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида қайд этилди — 48 ва 36. Шунингдек, Иссиқкўл вилоятида олти, Жалолобод вилоятида тўрт, Ўш, Баткен, Норин вилоятларида ва Ўш шаҳрида биттадан фуқарода COVID-19 касаллиги аниқланди.
Коронавирусдан ўтган суткада 86 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 44, Чуй вилоятида — 25, Иссиқкўл вилоятида — 13, Ўш шаҳрида икки, Норин ва Ўш вилоятларида бир киши касалликни енгиб, касалхонадан чиқарилди.
Шунингдек, COVID-19ни юқтирган бир киши вафот этди — у Бишкек шаҳрида даволаниб келган.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 88 374га етди. Уларнинг орасидан 84 809 бемор соғайиб, 1 499 киши вафот этди.