Камчибек Ташиев: Чечма булоғининг масаласи ҳал бўлгани йўқ, сувни икки томон фойдаланади

392
Сурат: Ўткурбек Рахманов

Миллий хавфсизлик давлат хизматининг раиси Камчибек Ташиев 30 мартда Баткен вилоятининг Бирлик қишлоғини турғунлари билан учрашди. Учрашувда маҳаллийлар билан чегара масалалари бўйича сўзлашди.

Ташиев Ўзбекистон билан чегарада «баҳсли жойлар қолмади» деб билдирди. Бироқ фақатгина Чечме булоғи қолганини таъкидлади. Бу булоқни ҳал қилгунча бошқа ҳудудлар қолиб кетарди дейди. Шу сабаб у Чечмени икки давлат келишган ҳолда фойдаланишини билдирди.

«Юз минглаб аҳоли яшаган қишлоқлар, минглаган гектар ерлар бор. Шуларни ҳам ҳал қилиш керак эди. Шу сабаб чечме булоғини биз бугунги кунда аввалгидай қолдирдик. Бироқ ўтган йилгидек катта жанжалларга йўл қўймаймиз», — деди у.

Ўтган йилнинг 31 майида Қирғизистоннинг Чечме қишлоғининг ва Сўх анклавининг Чашма қишлоғининг яшовчилари ўртасида аниқланмаган ҳудудда жойлашган Чечме булоғини талашиш натижасида жанжал чиққан. Натижада 25 қирғизистонлик ва Сўх анклавининг 187 турғуни жабрлангани хабар қилинган эди.

Учрашувда маҳаллийларнинг бири Ташиевдан Чечме булоғининг атрофини тўсиб беришни сўради. У «қўшни давлатнинг ҳарбийлари тўсқинлик қилгани учун болаларимиз сувга боришдан қўрқишади» деб билдирди.

«Булоқ бизники бўлган. Бизники бўлгандан кейин чегарасини тўсиб беринг. Сувидан фойдаланаверишсин», — деди у.

Шунда Ташиев «ҳозирда сеники-меники деб тўсиб оладиган вақтга келмадик» деб жавоб берди. Шунингдек, «энди яшовчиларга қўшни давлатнинг чегарачилари томонидан тўсқинлик бўлмайди» деб ваъда берди.

«Бу ерга «кирма, бу мени ерим» деб ҳеч ким айтмайди. Ҳозирча биз шунга эришдик. Шунингдек қирғиз томон ҳам бу бизни еримиз деб тўсиб олишга имконимиз йўқ. Балки бир қанча вақтдан кейин имкони бўлар. Ҳозир асосийси тинчлик бўлсин», — деди Ташиев.

Сўх анклави бўйича

Учрашувда Ташиев Баткеннинг Қадамжой туманидаги «Кайтпас», “Ўтукчи” чегара бекатлари очилганини маълум қилди. Унинг айтишича, Сўх анклавининг яшовчилари ўтказиш пунктларидан пиёда ёки енгил автомашинада, 20 ўринли микроавтобусларда ўта олишади.

«Турғунларнинг яшаш шароити бироз енгиллашсин деган мақсадда очдик. Юк ташувчи машина бу ердан ўтмайди. Юк ташилмайди», — деди у.

Шунингдек, ҳозирда Сўх анклави бўйича баҳсли муаммолар йўқлигини айтиб, «провокаторлар ҳукуматни атайлаб ёмон кўрсатмоқда» деб билдирди.

«Кейин коридор бўйича сўзларни сизларга кўп айтишди, қулоғингизга қуйишди. Провокаторлар кўп. Амалдаги ҳукуматни ёмон кўрсатиш учун йўқ нарсаларни тасвирга олиб кўрсатганларнинг ҳаммаси ёлғон. Чегара делегациясининг раҳбари бўла туриб бировга бир метр ер бераман? Ҳеч қачон бундай бўлмайди», — деди Ташиев.

13 мартда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек қирғиз томон «Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх анклавига давлат чегараси орқали эмин-эркин ўтиш учун транспорт ва авиақатновлар очишга тайёрлигини» билдирганини маълум қилган. Бу жамоатчиликда норозиликка сабаб бўлди. Кейин Баткен вилоят маъмуриятидан Ўзбекистон учун Сўх анклавига коридор очилади деган маълумотни инкор қилишган.

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 24-25-26 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегара масалалари бўйича музокараларга қатнашди. Ташиев учрашув якунида айрим объектлар алмашиб, бир қанча ер участкалари аниқланганини билдирган — у чегара муаммоси 100%га ҳал бўлди деб айтган эди.

Ташиев томонлар «Кампиробод сув омбори», «Шарихонсой канали», «Гавасай», «Кўк-Серек», «Баястан», «Ак-Таш», «Ункуртоғ», «Кара-Белес» ҳудудларини аниқлашда алмашишга келишилганини таъкидлаган.