Маҳаллий сайловга бораман, аммо референдумга қаршиман. Шундай бўлиши мумкинми? Нима қилсам бўлади?

389

Қирғизистонда сайловларнинг навбатдаги тўлқини кутилмоқда: 11 апрелда бир кунда маҳаллий кенгашларга сайлов ва Конституцияни алмаштириш бўйича референдум бўлади.

Тасаввур қилайлик: маҳаллий кенгашларни сайлашда овоз бергингиз келади, сабаби буни жуда муҳим деб ҳисоблайсиз, бироқ Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ғазаблантиради.

Масалан. Ҳукуматни амалдаги Конституцияни ўзгартираётганини — легитимсиз деб ҳисоблайсиз, шу сабаб буни фойдаси учун овоз бергингиз келмайди. Мен овоз бермасам, референдумга келганларнинг сони 30 фоизга етмайди ва бу муваффақиятли ўтди деб ҳисоблайди деб умид қиласиз.

Агар бу фикр позициянгизга мос келса, унда қуйидаги кўрсатмага назар солинг. (Агар сиз Конституцияни ўзгартириш керак деган фикрда бўлсангиз, албатта бу ташаббусни қўллашга ҳақлисиз. Унда бу матнни ўқишга вақт сарфламасанг).

Демак, сайлов участкасига келиб, икки бюллетеннинг бирини олишга ҳаққим бор, тўғрими?

Ҳа, шундай! Бу сизнинг қонуний ҳуқуқингиз! Агар референдум ғазаблантирса, унда шундай қилиш керак.

11 апрелда ўтадиган сайловнинг тартиби қуйидагича бўлади. Сиз, одатдагидай сайлов участкангизга келасиз, бармоқ изларингизни сканердан ўтказиб, идентификациядан ўтасиз, шундан сўнг сизга икки квитанция берилади.

Кейин сизнинг квитанциянгизни бюллетенларга алмаштириш учун участка сайлов комиссиясининг аъзоларига беришни сўрашади.

Шу ҳал қилувчи босқич! Участка сайлов комиссиясининг аъзоларига фақат маҳаллий сайловнинг бюллетенини олишингизни айтинг. Ҳар бир олган бюллетень учун имзо қўйиш керак — имзони сайлов бюллетенигагина қўйганингизга эътибор беринг.

Мен бюллетенинг иккисини олиб, бирини урнага ташлаб, иккинчисини ўзим билан олиб кетсам бўладими?

Йўқ, ўлка қонунлари бюллетенни олиб кетишни тақиқлайди, сабаб бу махсус ҳимояси бор сайлов ҳужжати. Бундай қилманг.

Бироқ, референдумнинг бюллетенига алмаштириш керак бўлган квитанцияни ўзингизда олиб қолсангиз бўлади.

Маъқул, агар референдум учун бюллетенни яроқсиз қилиб урнага солсам-чи? Шундай қилсам бўладими?

Унда бу референдум фойдасига ҳисобланиб қолади. Шу сабаб агар позициянгиз референдумни ўтказмаслик бўлса, бундай қилиш нотўғри.

Унда шунчаки Конституцияни ўзгартиришга қарши овоз берса бўлмайдими?

Албатта бўлади, бироқ собиқ совет давлатларидаги референдум тажрибаси кўрсатгандай, «қарши» пункт ҳеч қачон енгган эмас. Янги ҳукумат Конституцияни ўзгартиришга қанчалик ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак — депутатларнинг бирини референдум ҳақидаги қонунни қўллаган овозини олиш учун ТИЗОдан бўшатишган — «қарши» пунктининг енгишига умид қилмаслик керак.

Демак ҳукумат барибир истаган натижасини чиқара оладими?

Бундай бўлади деб айтиш қийин. Ҳа, бизда ҳукумат жуда ҳам коррупциялашган, бироқ сайловларда бундай амалпарастликка йўл қўйиш осон эмас. Айниқса, бармоқ изларининг ёрдами билан одамни идентификациялашга ва автоматик ҳисобловчи урналар (АСУ)дан фойдаланилаётгани сабаб бу осон иш эмас.

2015 йили шу механизмлар киритилгандан бери Қирғизистонда бюллетенларни дасталаб урнага солиш ва «карусель» уюштириш — бу бир сайловчини бир неча участкага олиб бориб, овозлар сонини кўпайтириш усулидан фойдаланиш анча қийинлашган.

Бундан қонунбузарликлар умуман йўқолди деганни тушунмаслик керак — хаха! — бироқ фойдаланишга тўғри келган ўша қонунбузарликлар очиқ кўрина бошлаган: масалан, оммавий овоз сотиб олиш ёки маъмурий ресурсдан фойдаланиш. Натижада бундай қонунбузарликлар сабаб сайлов натижасини бекор қилиш, қолаверса ҳукумат алмашиши билан тугади.

Назарий томондан олиб қараганда, маъмурий ресурсдан фойдаланиш билан ҳукумат референдумнинг натижасига таъсир қилади, бироқ референдумга келган сайловчиларнинг сонига таъсир қилиш анча мушкул.

2021 йилнинг январь ойида ўтган сўнгги сайлов ва референдумда сайловчиларнинг 40 фоизи ҳам келмаган — шунда президент сайланган ва бошқарув формаси (нима бало бўлса ҳам) учун овоз берилган.

Маҳаллий сайловларга одамларнинг қизиқиши одатда паст, демак, референдумда овоз берганларнинг қатнашиш фоизи учун курашда ҳар бир келган одамнинг овоз бериши катта аҳамиятга эга.

О, маҳаллий кенгашларга қизиқиш оз дедингиз. Ундай бўлса унда сайловга умуман бормасам нима бўлади?

Албатта, бормасликка ҳаққингиз бор. Бироқ бир томондан маҳаллий кенгашга сайловлар бу йил жуда аҳамиятли бўлмоқда. Айниқса, Бишкекдаги сайлов муҳим — пойтахт янги ҳукуматга мухолифат эканини кўрсатди (агар президент Садир Жапаров Бишкекда нисбатан кам овозга эга бўлганини эсга олсак), шу билан бирга сайлов жараёни вақтида таниқли фаворит ҳам сезилмайди.

Сайловга ва овоз бергани келганларнинг умумий сони оз бўлганини ҳисобга олганда, Бишкек шаҳар кенгашига сайловда ҳар бир овоз катта таъсир қилади. Бошқа маҳаллий сайловда ҳам ҳолат шундай.

Шу сабаб маҳаллий ҳукуматимиз мустақил ва марказий ҳукуматга мухолифат бўлишга қодир, жасоратли бўлишни истасангиз (кучларни тенг бўлиши учун улар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши зарур), унда сайловга борганингиз маъқул.

Бироқ биз юқорида айтгандай, агар Конституция алмашишига қарши бўлсангиз, иккинчи бюллетенни умуман олманг.

Энди босим ва қонунбузарликларга қайтадиган бўлсак, агар участкавий сайлов комиссиясининг аъзолари мени қистаб, иккинчи бюллетенни олишга мажбурласачи? Унда нима қиламан?

Нима бўлса ҳам, иккинчи бюллетенни олишдан бош тортинг, ҳар бир участкага бўлинган кузатувчиларга шикоят қилинг. (Участкангизда катта эҳтимол билан «Клооп»нинг кузатувчиси бўлиши мумкин). УСК аъзоларининг шу каби босими — қонунбузарлик ҳисобланади, бу тегишли равишда рўйхатга олиниши (ва жазога тортилиши) керак.

Қўрқманг! Ўз ҳуқуқингиз учун курашиш вақти келди.