Жалил Атамбаев келтирган 100 млн сом зарарни тўлади — МХДҚ

319

Милициянинг собиқ ходими Жалил Атамбаевнинг жиноий ишини текширишдаги дастлабки натижалари ҳақида Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати 29-мартда маълум қилди.

Жалил Атамбаев давлат хизматида ишлаган вақтда ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда.

Тергов натижасида, ИИВ ходими бўлганда Жалил Атамбаев хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиб, умумий суммаси 100 млн сомни ташкил қилган кўчмас мулкни сотиб олган ва уни яқинларининг номига расмийлаштиргани маълум бўлди.

Аввалроқ Атамбаевнинг адвокати тергов билан ҳамкорлик қилишга ва давлатга келтирган зиённи ўрнини тўлдиришга тайёрлигини билдирган.

«2021-йилнинг 29-мартида гумондор Атамбаев келтирган зиённинг қолган суммасини — 50 млн сом тўлаб берди. Унга кўра, бугунги кунда жиноий иш натижасида аниқланган 100 млн сом зарар тўлиқ тўланди», — деб билдиришди МХДҚдан.

Хавфсизлик қўмитасининг таъкидлашича. Мазкур иш бўйича тергов якунланиб қолди. Барча тегишли тергов ҳаракатлари бажарилгандан кейин «охирги процессуал қарорлар чиқади», текширув эса белгиланган муддат ичида тугатилган.

МХДҚ ходимлари Жалил Атамбаевни 3-мартда қўлга олган. 5-мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди тадбиркор Жалил Атамбаевни уй қамоғига чиқарганини муассасадан билдиришди.

Тергов версияси бўйича, Атамбаев ички ишлар органларида ишлаган вақтда ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиб, жиддий моддий ресурсларга эга бўлиб, умумий суммаси 100 млн сомдан ортиқ қимматбаҳо кўчмас мулкни ўз яқинларига расмийлаштирган.

Атамбаев келтирилган зарарни тўлаш учун МХДҚнинг депозит ҳисобига 50,5 млн сомдан ортиқ пул ўтказган. МХДҚ Жалил Атамбаев қолган 50 млн сомни шу йилнинг март ойи охиригача тўлаши айтилган.

Жалил Атамбаев ким?

Жалил Атамбаев — йирик тадбиркор. У ҳақда суриштирувчи-журналист Идирис Исаков 2019-йили «Ўш: солиқдан қочган “тадбиркорлар”» суриштирувини эълон қилган. Унда у Жалил Атамбаевнинг қариндошларига расмийлаштирилган компанияларнинг схемалари ҳақида айтиб, солиқларни яшириш бўлаётганини ошкор қилган.

Суриштирув эълон қилингандан кейин Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизмати Исаков айтиб ўтган фактлар бўйича «Солиқдан ва / ёки бошқа мажбурий тўловлардан қочиш» моддалари асосида жиноий иш қўзғаган.

Кўп ўтмай Атамбаев Исаковни судга бериб, ундан 50 млн сом маънавий компенсация талаб қилган. Шунингдек, уўзининг собиқ икки бизнес ҳамкоридан 5 млн сомдан компенсация талаб қилган. Улар журналистик суриштирувга респондент бўлишган.

Журналистлар, Қирғизистондаги фуқаровий жамиятнинг вакиллари Исаковни қўллаб, ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековни вазиятга эътибор қаратишга чақиришган. Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ҳам журналистни қўллашган.

Жамиятда резонанс яралгандан кейин тадбиркорнинг адвокати Шумкар Абдижапаров Идирис Исаковга қўйилган даъводан бош тортган. Бироз вақтдан кейин финпол Жалил Атамбаевга ва унинг қариндошларига боғлиқ бўлган ишхоналарнинг умумий суммаси 40 млн сомни ташкил қилган солиқдан қочиш схемаларини топган.

«Солиқдан ва / ёки бошқа мажбурий тўловлардан қочиш» моддаси бўйича ишга «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича ҳам яна бир жиноий иш қўшилган.

Бундан ташқари, Жалил Атамбаев 2010-йили ўлканинг жанубида бўлган этниклар аро тўполондан кейин Ўш шаҳрида квартираларни ноқонуний олиш ишида фигурант бўлгани маълум.

Атамбаевнинг уйи 2010-йили Қирғизистоннинг жанубида этник қирғизлар билан ўзбеклар ўртасида бўлган жанжалда ёқиб юборилган. «Азаттык» радиосининг маълумотига кўра, тадбиркор компенсацияни кўпроқ олиш учун уйининг ер участкасининг олдинги сана билан тўрт яқин қариндошига расмийлаштирган. Ўз навбатида уларнинг ҳар бири квартираларни олишган.

Олий суд 2018-йили тўрт квартира ноқонуний олинган, шу сабаб Ўш мэриясининг тасарруфига ўтказиб берилиши керак деган қарор қабул қилган. Уйларни муниципал мулкка ўтказиб бериш 2019-йилнинг куз ойларида бошланган.