Текебаевнинг депутатлик мандати Шерали Абдилдаевга ўтди

275
Шерали Абдилдаев, сурат: МСК матбуот хизмати

Шерали Абдилдаев 29-мартда Жогорку Кенешдаги бўш мандатни олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати билдирди.

Ўмурбек Текебаевдан кейин «Ата Мекен» партиясининг рўйхатида Абдилдаев тургани сабаб у депутатлик мандатга эга бўлди. Ўмурбек Текебаев Олий суднинг қарори билан мандатдан маҳрум қилинган.

МСКнинг қарорига кўра, Абдилдаев депутатлик гувоҳномасини ва кўкрак нишонини олди.

2017-йили МХДҚ Шерали Абдилдаевга қидирув эълон қилган. Унда у Ўмурбек Текебаевнинг «Мегаком» компаниясини бошқаришга имкон бериш учун пора олгани бўйича жиноий ишда коррупцияда гумон қилинган эди.

МСКнинг йиғинида Абдилдаевнинг номзоди қаралиб, унда Нуржан Шайилдабекова Олий суднинг маълумотига кўра Абдилдаевга нисбатан «кучида бўлган айблов суд акти» йўқлигини билдирди.

Текебаевни мандатидан маҳрум қилиш

Текебаев 2017-йили коррупция бўйича айбдор деб топилиб, биринчи марта депутатлик мандатидан маҳрум қилинган. Бироқ 2019-йили Текебаевга нисбатан ҳукмларни бекор қилиб, унинг иши қайта кўриб чиқишга юборилган.

2020-йилнинг октябрь ойида Ўмурбек Текебаевга мандатини қайтариб бериб, у яна парламентга депутат бўлиб келган — унинг партиядоши Садик Шер-Нияз Текебаевни парламентга келиши учун мандатидан воз кечган.

Бироқ фаол ва оқин Темирлан Ормуков Бишкекнинг Маъмурий судига ариза берган — Ормуковнинг айтишича, Текебаев мандатини ноқонуний турда олган, унинг ўрнига мандат «Ата-Мекен» партиясининг рўйхатида навбатдаги номзодга ўтиши керак.

23-ноябрда Бишкекнинг Маъмурий суди МСК Ўмурбек Текебаевга депутатлик мандатни ноқонуний берган деган қарор чиқарган. Кейинчалик Бишкек шаҳар суди шундай қарорга келган.

Текебаевнинг мандатини қайтариб бериш бўйича сўнгги қарор Олий суд томонидан 2021-йилнинг март ойида чиққан. Унда қуйидаги инстанцияларнинг қарорлари кучида қолган.