Сиймик Жапикеев Иссиқкўл вилоятининг прокурори бўлиб тайинланди

307

Молия полициясининг собиқ раиси Сиймик Жапикеев Иссиқкўл вилоятининг прокурори этиб тайинланди. Тегишли буйруққа бош прокурор Курманкул Зулушев 30-мартда қўл қўйди.

Сурат: «24.kg» нашри

Жапикеев 2002-2014-йиллари Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида прокуратурада ишлаган. Кейинчалик 2015-2018-йиллари у «Кумтөр Голд Компани» ишхонасининг юристи бўлган.

Жапикеев 2020-йили октябрь воқеаларидан кейин Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг етакчиси бўлиб тайинланган. Бироқ муассаса шу йилнинг 5-мартида тарқатилган.

Жапикеев финполнинг етакчиси лавозимидан 11-мартда кетган. У истеъфосига изоҳ бериб, очиқ ишлашга ҳаракат қилиб, ҳеч кимни қўрқитмаганини ва пул талаб қилмаганини билдирган.

Кейинчалик президент Садир Жапаров Молия полицияси тарқатилишидан бир кун олдин Жапикеевга генерал-майор мақоми берилгани маълум бўлди.

Иссиқкўл вилоятининг аввалги прокурори Белек Каликов қайси хизматга ўтказилгани номаълум.