Эпидемик вазият сабабли айрим авиарейслар тўхтатилди

263

Эпидемиологик ҳолат кескинлашаётгани сабаб Олмоти, Урумчи ва Россиянинг бир қанча шаҳарларига айрим халқаро рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда «Манас» аэропортининг матбуот хизмати билдирди.

«Авиа Траффик» авиакомпанияси қуйидаги йўналишлар бўйича Россия қатнаган рейсларни бекор қилган:

Бишкек — Воронеж – Бишкек – 3 апрелдан 25 апрелгача;

Бишкек — Грозний — Бишкек — 30 мартдан 6 апрелгача;

Бишкек — Иркутск — Бишкек — 1 апрелдан 29 апрелгача;

Бишкек — Қозон — Бишкек — 5 апрель;

Бишкек — Краснодар — Бишкек — 2 май;

Бишкек — Красноярск — Бишкек — 30 март;

Бишкек — Новосибирск — Бишкек — 31 март ва 2 апрель;

Бишкек — Сургут — Бишкек — 3 апрель

China Southern Airlines авиакомпанияси алоҳида буйруқ берилгунча Урумчи — Бишкек — Урумчи йўналиши бўйича мунтазам қатновларни бекор қилди. Бироқ бунга қадар 28 мартдан бошлаб мазкур йўналиш бўйича ҳафтасига 7 рейс амалга оширилиши ҳақида маълумот берилган.

«Air Astana» Олмоти — Бишкек — Олмоти йўналишида айрим мунтазам қатновларни вақтинча тўхтатди.

  • 29 мартдан 29 апрелгача душанба ва пайшанба кунлари;
  • 31 мартдан 28 апрелгача чоршанба кунлари;
  • 30 мартдан 30 апрелгача сешанба ва жума кунлари.

Бу вақтгача «Air Astana» Олмоти — Бишкек — Олмоти йўналиши бўйича ҳафтасига 10 марта қатнаши ҳақида маълумот берилган.

Қатновлар рўйхатини «Манас» аэропортининг сайтидан топиш мумкин.

«Манас» аэропорти авиачипталарга қўйилган нархларга таъсир қилолмаслигини ва уларни назорат қилолмаслигини билдиради. Кўплаган йўналишлар бўйича авиачипталарнинг нархи коронавирус пандемияси бошлангандан кейин киритилган чекловлар натижасида қимматлаб кетган.

Бунга қадар «Манас» аэропорти 28 мартдан бошлаб беш давлат Қирғизистонга мунтазам авиақатновларнинг сонини кўпайтириш ҳақида маълумот берган.