Қирғизистонда COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди. Вирус яна 113 кишида аниқланган

288

Республика штабдан 30 мартда коронавируснинг янги 113 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Энг кўп ҳолат Бишкек шаҳрида аниқланди — 61, Чуй вилоятида — 44, Норин вилоятида — уч ва Иссиқкўл вилоятида — беш ҳолат аниқланди.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 88 276га етди.

Охирги суткада 70 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 33, Чуй вилоятида — 19, Ўш вилоятида — 13, Норин вилоятида — тўрт, Жалолобод вилоятида — беш ва Ўш шаҳрида — бир бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 84 723 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 530 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 115 бемор оғир ва 22 бемор ўта оғир аҳволда дейилмоқда. Уй шароитида эса 577 киши даволанмоқда.

Шунингдек бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 493.

Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 498 киши ўлди.

Шунингдек, сўнгги суткада уч ходим коронавирусга чалинди — Бишкек шаҳрида икки, Чуй вилоятида бир. COVID-19дан бир ходим соғайди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 245га етиб, улардан 4 197 ходим соғайди.