Тез ёрдам машиналарини сотиб олишда мамлакатга 18 млн сом зарар келтирилган

237

Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлатга 18 млн сомдан ортиқ зарар келтирган. Бу ҳақда 29 мартда бош прокуратура билдирди. Маълумотга кўра, 2020 йилнинг 21 сентябрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги «асоссиз протокол қарорини» қабул қилиб, ҳар бирининг нархи 2,9 млн сомдан ортиқ бўлган 66 тез ёрдам машинасини сотиб олган. Автомашиналар «Хавфсиз шаҳар» бўйича қоидабузарликлардан тушган жарималар ҳисобидан сотиб олиниши керак эди.

«Мазкур қарорни қабул қилиш вақтида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қандайдир бир шартнома тузган, демак қарор қабул қилиш учун ҳуқуқий асослар бўлмаган», — деб билдиришди назорат органидан.

Бош прокуратурада «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез ёрдам машиналарини «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан тушган маблағлар ҳисобидан сотиб олингандан қилиб, ҳужжатлаштирилганини айтишди. Бироқ амалда машиналарни сотиб олиш учун Ислом тараққиёт банкидан ажратилган насиялар сарфланган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳужжатларни тўлдириш вақтида қайта ўзгартиришган. Улар ўзлари протокол тўлдириб, унда бу пуллар [тез ёрдам машиналари сотиб олинган] «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан тушган деб кўрсатишган, амалда бу Ислом тараққиёт банкига тегишли бўлган», — деб тушунтирди назорат органининг матбуот хизмати.

2020 йилнинг 21 октябрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги «В» компанияси билан 66 дона, умумий нархи 193 млн сомни тузган «Газел Соболь 4х4» русумидаги тез ёрдам машиналарини олиб келиш ҳақида шартнома тузган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, тез ёрдам машиналари миллий валютаси рубль бўлган Россия давлатида ишлаб чиқарилганига қарамай, машиналарни олиб келиш шартномаси АҚШ доллари билан тузилган. Валюталар курсининг фарқидан бир машинанинг баҳоси 94 232 сомга қимматлаб кетган.

Тез ёрдам машиналари кечикиб келган. Шартномага кўра, бундай вақтда 3,4 млн жарима тўланиши керак.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги етказиш компаниясининг ҳисобига 189 млн сомдан ортиқ пул ўтказиши керак эди. Бироқ автомашиналарни етказиш кунидаги долларнинг курсини ҳисобга олганда амалда 208 млн сомдан ортиқ пул ўтказилган», — деб билдиришди бош прокуратурадан .

Текширувнинг материаллари Бош прокуратуранинг ЖУРда «Лавозимни суиистеъмол қилиш», «Билиб туриб фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан рўйхатга олинган. Судгача текширув бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг пандемиядаги қонунбузарликлари

2020 йилнинг октябрь ойида финпол* коронавирус билан курашга берилган инсонпарварлик ёрдамларини самарасиз бўлиштириш факти бўйича судгача текширув ишларини бошлаган.

*Финпол 5 мартда тарқатилган, бироқ муассасанинг функциясини қайси муассаса олиши ҳамон номаълум.

Ишнинг фигуранти қатори собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ўтмоқда. У лоқайдлик ва лавозимдан фойдаланишда гумон қилинмоқда. Айни вақтда унинг юраги операция қилингандан кейин уй қамоғига чиқарилган.

Жиноий ишнинг яна бир фигуранти собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев. Ўлкани пандемияга тайёрлаш ҳаракатларининг бошида турганларнинг биринчиси ҳам Абилгазиев бўлган. Бироқ у ноқонуний бойишда гумон қилинмоқда. Шундай бўлса ҳам финпол ва МХДҚ уни пандемия масалалари бўйича сўроқ қилган. Октябрь воқеаларидан кейин истеъфога кетган собиқ премьер-министр Кубатбек Боронов ҳам финполга гувоҳ қатори сўроқ бермоқда.

2021 йилнинг бошида финполнинг етакчиси Сиймик Жапикеев ҳукумат 2020 йилнинг ёз ойларидаги пандемиянинг биринчи тўлқинига ночор тайёргарлик кўрган амалдорларнинг ҳаммасини жавобгарликка тортади деб билдирган.

Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича давлат органларининг ишини текширган муассасалар аро комиссия қирғиз ҳукумати бюджетга қарашли ва донорлардан келган маблағга коронавирусга қарши курашишга деган сабаб билан атайлаб оширилган нархда фойдасиз сотиб олишларни амалга оширганини очиқлаган. Бироқ 7 октябрга ўтар кечаси номаълум кишилар мажбурий тиббий суғурта (ФОМС) фондига ҳужум қилишган — офисдаги жиноий ишга далил бўлувчи ҳужжатлар ва рақамли маълумот сақлагичлар йўқ қилинган.