Беш давлат Қирғизистонга бўлган доимий авиа рейсларини кўпайтирди

232

Беш давлат Қирғизистонга доимий ҳаво қатновлари сонини кўпайтирди. Бу ҳақда «Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизмати билдирди.

 

Унга кўра, 28-мартдан бошлаб қўйидаги йўналишлар бўйича авиақатновлар сони кўпайди:

Туркияга:

Turkish Airlines — Истанбул — Бишкек — Истанбул — ҳафтада 12 марта.

Pegasus — Истанбул — Бишкек — Истанбул — ҳафтада 14 марта; Анталия — Бишкек — Анталия — ҳафтада 3 марта.

Қозоғистонга:

Air Astana — Олмота — Бишкек — Олмота — ҳафтада 10 марта.

Бирлашган Араб Амирлигига:

Fly Dubai — Дубай — Бишкек — Дубай — ҳафтада 7 марта.

Май ойидан бошлаб мазкур маршрут бўйича доимий рейсларнинг сони яна 7га кўпайиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга:

Uzbekistan airways — Тошкент — Бишкек — Тошкент — ҳафтада 3 марта.

Хитойга:

China Southern Airlines — Урумчи— Бишкек — Урумчи — ҳафтада 7 марта.

Парвозларнинг рўйхатини «Манас» аэропортининг сайтидан топиш мумкин.

«Манас» аэропорти авиачипталарга қўйилган нархларга таъсир кўрсата олмаслигини ва уларни назоратга ололмаслигини таъкидлади. Кўп йўналишлар бўйича авиачипталарнинг нархи коронавирус пандемияси бошлангандан кейин киритилган чекловлар сабаб қимматлаб кетган.