Депутат Жумалиев хусусий клиникадан чиққандан кейин ТИЗОга қайтарилди — МХДҚ

292

Депутат Кубаничбек Жумалиев МХДҚнинг тергов изоляторида. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

МХДҚдан билдиришларича, Жумалиев ҳамон «Бикард» клиникасида ётибди деб аввалроқ ОАВларида айтилган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди».

«Жогорку Кенешнинг депутати Кубаничбек Жумалиев «Бикард» клиникасида ётиб чиққандан кейин МХДҚнинг тергов изоляторига қайтарилди», — деб билдиришди муассасадан.

Махсус хизматдагилар аниқланмаган маълумот тарқатиш «одамларни дезинформация қилиб, адаштириб қўяди» деб қўшимча қилишди.

Шу хусусий клиникада ҳамон собиқ божхоначи Райимбек Матраимов даволанмоқда. У бироз олдин давлат Божхона хизматидаги коррупцияга аралашганликда айбдор деб топилган. Ҳозирда у жиноий даромадларни қонунийлаштиришда айбланмоқда.

Жумалиевни қўлга олиниши

МХДҚнинг ходимлари депутат Жумалиевни 4 февраль куни кечда ушлашган. У лавозимни суиистеъмол қилиш ва Халқаро тиббиёт университетининг фаолиятига лицензияни ноқонуний олган деб гумон қилинмоқда. Мазкур ўқув юрти депутатга тегишли.

Терговнинг маълумоти бўйича, Жумалиев лицензия олиш учун таълим вазирлигига «босим кўрсатган». Депутатни зудлик билан Биринчи май туман судига олиб келиб, суд уни тергов қамоғига икки ойга қамоққа олишга қарор чиқарган.

МХДҚ маълум қилишича, бундан ташқари унга алоқадор одамлар ва хўжалик субъектлари «ноқонуний» бойишган, жиноий даромадларни қонунийлаштирган ва йирик миқдордаги солиқлардан қочишган.

МХДҚнинг коррупцияга қарши курашиш хизмати депутатга, унинг яқинларига ва алоқадор одамларга тегишли 78 кўчмас мулк объектлари ва турли компаниялар аниқланганини таъкидлаган.

Унинг орасида «Таатан» ва «Гоин» савдо марказлари, билим бериш ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, кон қазиш жойлари, телерадиокомпания ва темир комбинати бор.

Шу сабаб Жумалиев Жиноят кодексининг 319-моддаси асосида «Коррупция»да гумон қилинмоқда.