«Сумалак олиб келдим». Ўшда 80 ёшдаги пенсионерни тўнаган аёл қидирилмоқда

29

Ўш шаҳрининг Салиева кўчасидаги уйдаги 80 ёшли онахонни 20 март куни тунаб кетди деган аёл қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш ШИИБидан билдиришди.

Жабрланувчи «Клооп»га билдиришича, тахминан соат 17:00лар атрофида унинг уйига номаълум аёл Наврўз байрами билан табриклаб келган. Аёл пенционерга «сумалак олиб келганини» айтиб, унинг уйига кирган.

Кейин қандай дориларни ичаётганини сўраб, унга «кофе тайёрлаб берган». Шу сабаб пенционер уни оилавий ҳамшира деб ўйлаган.

«Мен «Ротавит Кардио», «Карметадин» дориларини кўрсатдим. У менга «Ротавит Кардио»ни ичиб бўлмайди деди. Кейин менга ўзи олиб келган кофега порошокка ўхшаган бир нарсани аралаштириб тайёрлаб берди. Бироздан кейин «кароватга ётинг, оёғингизни уқалаб қўяман» деб уқалай бошлади. Шундан кейин нима бўлганини билмайман», — деди у.

Пенционер уйғонганда йиғиб қўйган 10 минг соми йўқлигини айтган. Шунингдек, унинг қўшниси ҳам шу куни тахминан 35 ёшли аёл улар яшаган уйнинг подъезига кириб кетганини тасдиқлади.

У шубҳали аёл бир соатдан кейин уйдан чиқиб кетганини қўшимча қилган.

«Биз қўшнилар билан ўтиргандик. Шунда спорт майдончаси томондан қора узун юбка, “GUCCI” номли Италия фирмасининг спорт костюмини кийган, уйғур ёки ўзбек миллатига ўхшаган аёл кириб кетди. Мен янги қўшни келган шекилли деб ўйладим», — деди у.

Ўш ШИИБдан мазкур факт «Катта миқдорда бўлмаган пулни ўғирлаш» моддаси билан рўйхатга олинганини билдиришди. Ҳозирда судгача текширув ишлари бормоқда.

Муаллиф: Жилдиз Кадирова