Мамлакатда инсоннинг маънавий руҳоний-одоб-аҳлоқий ривожланиши ҳақида концепция тайёрланади

231

Қирғизистонда «Шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланиши ва жисмоний тарбия ҳақидаги» концепция лойиҳасини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақдаги буйруққа ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов 19 мартда қўл қўйди.

Ҳукуматнинг буйруғи «Акипресс» нашрида эълон қилинди. бироқ ҳозирча мазкур ҳужжат Юстиция вазирлигининг ахборот базасида йўқ. Шунингдек, «Акипресс»да эълон қилинган маълумот ҳақиқатлигини «Клооп»нинг журналистига ҳукуматдан тасдиқлашди.

Гуруҳ президент Садир Жапаровнинг фармони асосида тузилиб, давлат раҳбари унга 29 январда қўл қўйган.

Буйруқда ишчи гуруҳ 30 мартгача ишлаб, ҳукуматга ишлаб чиққан концепциясини киритиши айтилган.

Ишчи гуруҳ нима иш қилади?

Президентнинг буйруғига кўра, муассасалар аро гуруҳ маънавий одоб-ахлоқни ривожланиши тармоғидаги фойдаланилаётган майорларни ва концепцияларни қайта кўриб чиқиб, кейин уларни ҳозир тайёрланаётган концепцияга мослайди.

Шунингдек, янги концепцияни ишлаб чиқишда бир қанча принциплар ҳисобга олиниши керак:

  • маънавий ва ахлоқий мотивларнинг моддий манфаатлардан устунлиги;
  • ҳукумат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини, уларнинг мансабдор шахсларининг қарорларида, ҳаракатларида адолат принципининг устуворлиги;
  • давлат ва жамиятнинг асоси қатори тарбиячиларни, шифокорларни ва ҳарбий ходимларнинг мақомини ошириш ва қадрлаш;
  • ватанпарварлик, қаҳрамонлик, давлат ва муниципал барча лавозимни халққа ва юртга берилгани ва хизмат қилиши:

Ишчи гуруҳни маданият, ахборот ва туризм вазири Кайрат Иманалиев етаклайди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳга ҳукумат аппарати етакчисининг ўринбосари ва таълим вазирининг ўринбосари ҳам кирди.

Ишчи гуруҳнинг тузумига ҳукуматнинг барча вилоятларидаги вакиллари, КТРК ва ЭлТР каналларининг бош директорлари ҳам кирди.

Президент фармонида яна нималар ёзилган?

Шу фармонда президент маданият, билим бериш ва спорт тармоғида давлат органларига бир қанча топшириқларни берди. Мазкур органлар Этика ва эстетик тарбия бўйича фанларини киритиши керак.

Шунингдек Жапаров ҳар бир фуқаронинг ижодий салоҳиятларини очишга ва ривожлантиришга, болаларни анъанавий, маънавий-ахлоқий ва оилавий қадриятлар билан тарбиялаш учун шароит яратишни топширди.

Буйруқда президент фармонидаги каби, маънавий-одоб-ахлоқ қадриятларини ривожлантириш деганда нима ҳақида сўз бўлиши аниқ ёзилмаган.

Президентнинг фармонида оммавий ахборот воситалари учун ҳам топшириқлар қаралган — ОАВлар каби жамиятнинг қадриятларини, оила, соғлом турмуш, ватанни севиш ва халққа хизмат қилувчи ғояларни тарғиб қилиш зарур.