Туркиянинг «Сабах» газетаси 2021 йилнинг 21 мартида уйғур миллатига мансуб хитойлик тадбиркор Аеркен Саймаитининг ўлимида гумон қилинганларни сўроқ қилиниши бўйича материал эълон қилган. Саймаити контрабандадан тушган пулларни қонунийлаштириб турган.
Журналистлар материалда гумондорлар ҳақида улар аъзо бўлган террористик ташкилот бўйича, Туркиядаги Қирғизистоннинг бош консуллигига тегишли машина ва Саймаитининг ўзи ҳақида ёзишган.
*2019 йилнинг 12 ноябрида «Беспредел KG» инстаграм-саҳифасининг муаллифлари Саймаити Қирғизистоннинг бош консуллигининг автомашинасини бошқариб юргани ҳақида ёзишган. Улар бундай қарорга Туркиянинг «Хурриет» газетасига воқеа жойдан олинган суратлар эълон қилингандан кейин келишган.
12 ноябрь куни кундузи Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консули Эркин Сопоков ишдан бўшатилган. Бироқ аввалроқ Қирғизистоннинг ТИВ «Хуррият» нашрининг журналистлари каби машинанинг рақамлари қалбаки эканини айтишган эди.
Кейин қирғиз дипмиссияси машина уларга тегишли эканини тан олган, бироқ Сопоков автомашина қандай қилиб у ерга бориб қолганидан хабарим йўқ деб айтган. “Умут 2020» ҳаракатининг фаоллари Сопоков билан Саймаити таниш бўлганини, бирга тушган суратлари борлигини исботлашган.
2020 йилнинг июль ойида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Сопоковга 300 минг сом жарима солган ва суд залидан бўшатилган.
Гумондор қандай фикрда?
Sabah газетасининг материалида Саймаитини ўлдирган деб гумон қилинганларнинг бири Абдулла Энверни «Тахрир аш-Шам» террор гуруҳининг аъзоси эканлиги айтилади.
Сўроқда у Саймаитини ўлдиришни суриялик Адем исмли террорист уюштирганини, бунинг учун у 100 минг доллар беришни ваъда қилганини айтган.
«Воқеадан 45 кун олдин Идлибда ўтирганда ташкилотнинг лидери Адем мени эшикка чақирди. «Истанбулга борасан, Хусейин билан учрашасан» деди. У менга йўқ қилинадиган одамнинг суратини, миниб юрган автомашинасининг давлат рақамини ва уйнинг манзилини айтди. Йўл ҳақига 1500 доллар берди. Уни ўлдиргандан кейин у Хусейинга 50 минг доллар, менга 50 минг доллар, умумий 100 минг доллар бериши керак эди. Нима сабабдан уни ўлдираман десам, у «қириб юборган кофир», деди», — деди у.
Энвернинг айтишича, Туркияга у Ўзбекистоннинг паспорти билан Молдова орқали кирган. Саймаитини ўлдиришда гумон қилинаётган етти одамнинг жиноий иши Истанбулнинг Олий жиноят судида қаралмоқда.
Истанбул прокуратураси бу иш бўйича айбланаётганларга «Қуролли террор ташкилотга аъзо бўлиш», «Конституциявий тизимни қулатишга ҳаракат қилиш», «Буюртма қотиллик» моддалари бўйича айблаб, уларни умрбод озодликдан маҳрум қилишни сўради.
Саймаитини аёлининг кўрсатмалари
Шунингдек, «Сабах» газетасининг материалида Саймаитининг аёли Вуфули Бумалиамунинг кўрсатмалари ҳам берилган. У турмуш ўртоғи ўлдирилгунча қадар ҳамкорларидан таҳдидлар келганини терговчиларга айтган.
«Бир вақтлар Қирғизистоннинг божхона вазири бўлган одам - мен унинг исмини «Рахим» деб биламан, шунингдек Туркиянинг фуқароси Абибулла Абдулкадар Пехливан, шулар билан пул ўтказгани маълум. Менинг турмуш ўртоғим бу одамларнинг пулини Англияга, Германияга, Дубайга ва Америкага ўтказган», — дейди у.
*У Матраимовни Rahim деб атаган — унинг исмини қисқартирилган туркча аталиши — ва янглишиб «ўша вақтдаги Қирғизистоннинг божхона вазири бўлган» деб ўйлаган. (Райимбек Матраимов 2015-2017 йиллари ҚР божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган).
**Сўроқ протоколида Бумаилиама Абдукадирни ʼEbibullah Abulkadar Pehlivanʼ деб атаган — бу Абдукадирнинг исмини «Палван» деган турк сўзининг янглиш варианти бўлиши мумкин, сабаби унинг оила аъзолари фамилиясига қўшиб айтишади.
Унинг айтишича, Саймаити ҳамкорларининг «савдосига боғлиқ» муаммоли масалаларга дуч келиб, кейинчалик улар Саймаитидан пул талаб қила бошлашган.
«Воқеадан тахминан 3-4 ой олдин турмуш ўртоғим мана шу таҳдидлардан безор бўлгандан кейин бир телеканалга интервью берган. Суҳбатнинг мазмунида Қирғизистондан пул қандай мақсадда, қандай қилиб ва қаерга юборилганини билишини ва расмий ҳужжатлари борлигини, энди қўрқитув тугамаса уларни Қирғизистоннинг телеканалларига беришини айтган», — деган Вуфули Бумаилиаму терговчиларга.
Саймаитининг ўлими
Уйғур миллатли хитойлик тадбиркор Аеркен Саймаити 2019 йили 10 ноябрь куни кечда Истанбулдаги отелларнинг биридаги кафеда отиб ўлдирилган. Тадбиркор олган жароҳати сабаб касалхонада вафот этган.
Туркия полицияси 12 ноябрда тадбиркор Аеркен Саймаитини ўлдиришда гумон қилинган уч кишини қўлга олган. Шунда қўлга олинганларнинг иккиси Хусейин Ахметалиев ва Абдулла Энвер исмли Қирғизистоннинг фуқаролари, учинчиси — Суриянинг фуқароси Али Исбе экани маълум қилинган. Кейинчалик Давлат рўйхатга олиш хизмати Ахметалиев ва Энвер қирғиз фуқаролари эканини инкор қилди.
Саймаити Қирғизистондан миллионлаган долларларни чиқариб кетган уйғур Абдукадирнинг оиласини яширин карго-империяси учун пулларни изини яшириш ишини бажарган. Кейин у Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувларнинг церийасини чиқарган «Азаттык», OCCRP ва «Клооп» журналистларининг асосий маълумотчиси бўлган.
Бизнесмен журналистларга Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни ўлкадан пулларни чиқаришда қатнашганини исботлаган ҳужжатларни берган.
Бундан ташқари, Саймаити ҳужжатларни бериб, аёли билан бирга легаллаштирилган пулни Матраимовларнинг оилавий хайрия фондига ўтказгани ҳақида айтган. У ўтказилган пуллар Райимбек Матраимовнинг схемаси ишлашига ёрдам бергани учун олган улуши деб тушунтирган.
Саймаити бошидан бери Матраимовларнинг хайрия фондига умумий деярли 2,4 млн доллар ўтказганини айтиб келади.
Матраимовлар эса, Саймаити билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб, бир марта аёли қайсидир тадбиркорнинг номидан хайрия учун 200 минг доллар берганини тан олишган. Бироқ тадбиркорнинг номини айтишдан бош тортишган.