Тўқтоғул сув омборида сувнинг кўлами хавфли даражага етиб қолди— энергетика вазири

238

24 мартда Жогорку Кенеш йиғинида энергетика ва енгил саноат вазири Кубаничбек Турдубаев депутат Таабалди Тиллаевнинг саволларига жавоб бераётиб, Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг ҳажми хавфли даражага келиб қолганини билдирди.

Вазир вазиятдан чиқиш учун ҳукумат тегишли чоралар кўра бошлаганини билдирди. Турдубаев бу чораларнинг бири Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш. Вазир мартнинг бошида импорт бошланганини қўшимча қилди.

*Электр энергиясини қўшни давлатлардан импорт қилиш ҳақида аввалроқ президент Садир Жапаров ҳам айтган. Шунингдек, Жапаров «сув масаласи бўйича муаммолар бошланганини», сув омборидаги ҳолат «катастрофа даражасига етишини» айтган.

Вазир Бишкек ИEМдаги электр қувватининг генерациясини ҳам 1 млрд киловатт соатга кўтариш орқали ҳам масалани ҳал қилса бўлишини айтади. Электр энергиясини ишлаб чиқиш 2,5 млрд киловатт соатга ошади.

*Тоқтоғул сув омборига умумий 19,5 млрд метр куб сув сиғади, энг кам деганда сувнинг ҳажми 5 млрд бўлиши керак. «Электр станциялары» ОҲЖнинг 24 мартга берган маълумотига таянсак, сув омборидаги сувнинг ҳажми 8,7 млрд метр куб бўлиб, максимал миқдордан икки марта оз.

Турдубаев вазиятдан чиқишнинг учинчи чораси электр энергиясидан ички фойдаланишни камайтириш деди. Вазир тушунтиришича, ўтган йилгига қараганда Тоқтоғул сув омборида 3 млрд кубометр сув кам.

Қирғизистондаги электр энергиясининг танқислиги

Қирғизистоннинг энергетика тармоғида инқироз биринчи марта бўлмаяпти. Давлатни қочқин президент Курманбек Бакиев бошқарган вақтда сувнинг миқдори камайгани сабаб ҳудудларда вақти-вақти билан электр энергияси ўчирилган.

2010 йилдаги инқилобдан кейин ҳукумат сув омборида сувнинг ҳажми камайганига қарамай, фуқароларга электр энергиясини узлуксиз беришга ваъда беришган. Шунингдек, 2020 йилнинг декабрь ойида сув омборидаги сувнинг миқдори 13 млрд метр кубни тузган.