Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари хизматдан олинди

248
Мадамин Каратаев / Нурболот Усўнбаев

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг икки ўринбосари — Нурболот Усўнбаев ва Мадамин Каратаев эгаллаган хизматларидан бўшатилди. Бу ҳақда «Клооп»га вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўринбосарлар нима сабабдан ишдан бўшатилгани ҳозирча номаълум.

«Бу муассасани қайта ташкил қилиш сабаб бўлиши мумкин», — деб билдирди Каратаев «24.kg» нашрига.

Каратаев бу лавозимда 2018-йилнинг июнь ойидан бери ишлайди. Усўнбаев пандемия вақтида, 2020-йилнинг апрель ойида тайинланган.

12-февралда премьер-министр Улукбек Марипов «ижройи ҳукуматнинг давлат органлари ишини оптималлаштириш» мақсадида бир қанча вазирликларни бирлаштирган. Бунинг натижасида Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирилиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшилган.

Ижтимоий ривожлантириш вазири Ализа Солтонбекова янги тузилган вазирликнинг раҳбари Алимкадир Бейшеналиевнинг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланган.