Коронавирусга чалинган беморлар рўза тутса бўладими? Муфтиятнинг жавоби

262

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси коронавирус билан оғриганлар соғлиги йўл қўймаса рўза тутмаслиги мумкинлигини билдирди.

«Агар шифокор беморнинг соғлиги рўза тутишга йўл бермайди деб айтса, унда унинг сўзларига амал қилиш керак. Агар рўза тутиш одамнинг соғлиги ва ҳаётига хавф солса, унда тутмаса бўлади. Бироқ яхши бўлиб қолгандан кейин қарз бўлиб қолган кунлар учун тутиши керак», — деди муфтиятнинг фатво бўлимининг вакили Бахтияр Токтогази ўғли.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021-йили Рамазон ойи 13-14-апрелда бошланади. Рамазон ойи — мусулмонлар рўза тутган муқаддас ой. Рўза тутиш Ислом динида айтилган, ҳар бир мусулмон бажариши шарт бўлган беш фарзнинг бири*.

*Руҳий томондан жабрланганлар, ёш болалар, беморлар, қариялар, сайёҳлар, ҳомиладорлар ва бола эмизаётган оналар рўза тутмайди.

Оғиз бекитганлар кундузи озиқ-овқатдан, сув ва бошқа ичимликлардан, чекишдан ва жинсий алоқадан бош тортади. Рўза эрта тонгда бошланиб (бомдод азондан кейин) кун ботгунча (шом азонидан сўнг) битади.