Охирги суткада коронавируснинг 106 ҳолати қайд этилди, икки бемор вафот этди

221

Республика штабдан 25 мартда коронавируснинг янги 106 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Бишкек шаҳрида — 61, Чуй вилоятида — 40, Ўш шаҳрида, Чуй ва Жалолобод вилоятларида — биттадан ҳолат аниқланди. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 87 758га етди.

Охирги суткада 68 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 84 407 бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 508 бемор, уй шароитида 406 киши даволанмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги бир суткада Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 494 киши ўлган.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида ишлаган икки тиббиёт ходимида коронавирус аниқланганини маълум қилишди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 224га етди, улардан 4 196 ходим касалликни енгди.