Октябрь туман суди блогер Сидимановни оқлади. У низо қўзитишда айбланаётган эди

352

Бишкекнинг Октябрь туман суди Sydyman деган ном билан танилган блогер Элмир Сидимановнинг иши бўйича оқлаш ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда «Медиа Полиси Институту» жамоат фонди билдирди.

«2021 йилнинг 24 мартида суд блогернинг иши бўйича сўнгги ҳукмни чиқарди. «Медиа Полиси Институти» бу иш бўйича чиққан оқлаш ҳукмини қўллайди», — деб фонддан билдиришди.

Нима бўлган эди?

2020 йилнинг февраль ойида блогер инстаграмидаги ўзининг жонли эфирларининг бирида Қирғизистоннинг турли ҳудудларида фойдаланилган айрим уят сўзлар бўйича салбий фикрларини билдирган. Унинг айтишича, «тўлиқ эмас, уят сўзларнинг 70-80%ни» унга «жанубдан» ёзишади.

«Рост, мен бетингизга айтаман, Ўш, Жалолобод, Баткен ривожланмаган. Балки, сен Баткендан, Ўш ёки бошқа жойдандирсизлар, бироқ менга чин юракдан ёқмайсизлар. Сабаби сизлар ривожланмайсизлар», — деган Сидиманов.

Жонли эфирнинг шу қисми жамоатчиликда резонанс яратиб, кўп ўтмай блогерга таҳдидлар кела бошлаган, шу сабаб у 3 февралда айтган сўзлари учун кечирим сўраб, ютуб каналига видео жойлаган.

Сидиманов 17 февралда қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Кейин Октябрь туман суди блогерни «Ирқий, этник ва диний ёки ҳудудлар аро низо қўзғатишда» гумон қилиб, икки ойга қамоққа олиш қарорини чиқарган.

Блогер қўлга олингандан кейин онаси президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, давлат раҳбарини ишни назорат қилинишини ўз назоратига олишни сўраган.

Эксперт нима деди?

«Медиа Полиси Институти»нинг мустақил экспертлари блогернинг сўзларида ҳудудлар аро низони қўзғатиш белгилари топилмаганини билдиришган.

«Унинг сўзларини эшитсангиз, у постларида ким «тўғрироқ» сўкингани ҳақида сўзлаган. Бу жиннилик. У одамларни ким узоққа тупуришини солиштириб, буни уддалай олмаганларни мақсадсиз кишилар деб ҳисоблагандай. Ёки бу сарказм, мазах қилиш — бу тақиқланган эмас», — деб билдирган медиа вакил Акмат Алагушев.

2020 йилнинг ноябрь ойида адвокат жиноий иш қўзғашга сабаб бўлган Сидимановнинг сўзларига нисбатан руҳий-лингвистик экспертиза ўтказиш бўйича унинг аризасини судья қаноатлантирмаганини билдирган.

Кейинчалик бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълумотига кўра, давлат қораловчиси бу аризани қўллаган. Экспертиза натижаларига кўра, Сидимановнинг сўзларида ҳудудлар аро низони қўзғатиш ва зўравонлик ҳаракатларига чақириш белгилари йўқлиги аниқланган.