Республика штаб 24-мартда ўлкада коронавируснинг 115 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида бир тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 66;
- Чуй вилоятида — 42;
- Иссиқкўл вилоятида — 3;
- Норин вилоятида — 2;
- Ўш шаҳрида — 2.
Шунингдек, сўнгги бир суткада COVID-19дан 65 бемор соғайди. Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 26, Чуй вилоятида — 20, Иссиқкўл вилоятида ўн, Жалолобод, Норин ва Ўш вилоятларида учтадан бемор соғайди.
Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 87 652га етди. Уларнинг орасидан 84 339 бемор соғайиб, 1 492 киши вафот этди.
Бугунги кунда касалликдан 400 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 324 одам уй шароитида даволанмоқда.