Референдумга 15 тарғибот гуруҳи қайд этилди — үчи Конституциянинг янги лойиҳасига қарши ташвиқ олиб боради

260

Марказий сайлов комиссияси 23 мартга кўра Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдумга умумий 15 ташвиқот гуруҳини рўйхатга олди. Уларнинг орасидан ўн иккиси «маъқул» деб овоз беришга, учови «қарши» овоз беришга ташвиқот ишларини олиб боради.

«Қарши» ташвиқот гуруҳини Конституциявий палатанинг собиқ судьяси, «Реформа» партиясидан Бишкек шаҳар кенгашига номзод Клара Сооронкулова, фуқаровий фаол, «Реформа» партиясидан Бишкек шаҳар кенгашига номзод Рита Карасартова, фуқаровий фаол Чинарбек Шабдан ўғли бошқаради.

«Мақул» ташвиқот гуруҳининг етакчиларидан бири «Кайримдуу бол» жамоат жамғармасининг асосчиси Азамат Байматов бўлса, қолган етакчилар ҳақида очиқ манбалардан маълумот топишнинг имкони бўлмади.

Қирғизистондаги конституциявий ислоҳот

5 октябрда фуқаролар «Ала-Тоо» майдонига митингга чиқиб, норозилик билдириб, натижада Оқ уй босиб олинган. Ўша вақтда тартибсизликларда тарафдорлари томонидан қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров ҳукуматга келган.

У Қирғизистонда Конституцияни алмаштириб, президентлик бошқарув формасини олиб келиш керак деган. Тарафдорларининг ёрдами билан Жапаров қисқа вақтда премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи бўлган.

У бу хизматларда ишлаш билан бирга кадр ўзгаришларини амалга ошириб, асосий хизматларга ўз тарафдорларини тайинлаган. Олтинчи чақирилишнинг депутатлари билан бирга Жапаров парламент депутатларини қайта сайлашни номаълум муддатга жилдирилишини ва конституциявий ислоҳотни таклиф қилган.

Бош қонуннинг биринчи версияси 2020 йилнинг 17 ноябрида эълон қилинган. Бироқ президентнинг қўлида кўп имконият бўлиши кескин танқид қилиниб, «Ханституция» деб аталган.

Шундан сўнг ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиб, таркибига юздан ортиқ одам кирган. Уларнинг кўпчилиги Садир Жапаровдун ҳамфикрлари ва тарафдорлари, юристлар, Конституциянинг янги версиясини муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, Манасшунос, қирғизларнинг маънавий олами ва анъанавий таълим бўйича мутахассислар, жамоат арбоблари.

Бир қатор юристлар кенгашнинг легитимлилигидан гумон қилишган, бироқ улар ишни давом эттириб, Конституциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишган.

Конституциявий кенгашнинг иши билан бир вақтда президентлик сайлови ва конституциявий ислоҳот бўйича референдум ҳам ўтказилган. 2021 йилнинг 10 январида ўтган президентлик сайловида Садир Жапаров сайловчиларнинг овозини кўпини олган. Шунингдек, референдумга қатнашганларнинг кўпи Жапаров таклиф қилган бошқарувнинг президентлик формаси учун овоз берган.

Конституциянинг янги лойиҳаси Жогорку Кенешнинг сайтига 9 февралда чиқарилган. Фуқаровий жамиятнинг норозилигидан кейин лойиҳани парламент муҳокамасигача жамоатчилик муҳокамасига қўйган — бир қанча депутатлар қонун лойиҳасини яшириб қараб, қабул қилишни таклиф қилган.

Бироқ бу версияда ҳам бир қатор камчиликлар, ҳуқуқий коллизиялар ва инсон ҳуқуқлари бузилишлари бор. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани таҳлил қилиб, уни парламентда муҳокама қилишга етарли бўлмаган, охиригача ишлаб чиқилмаган деб топишган.

Қирғизистон юристлар жамияти каби «Адилет» клиникаси ҳам Бош қонунинг янги лойиҳасини матнини диққат билан ўқиб чиқишни, қайта ишлаб чиқишни ва халқаро шартномаларга ва бутун жаҳон ҳуқуқий меъёрларига мослашни сўрашган.

Шу билан бирга 2 мартда Жогорку Кенешнинг конституциявий қонун бўйича қўмитаси бош қонунинг янги лойиҳасини маъқуллаган. Бироқ кун тартибига мазкур масала кирмаган. Конституциявий кенгаш қайта ишлаб чиққан лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси бир ойдан кам бўлмаган вақтга чўзилиши керак эди — камида 2021 йилнинг 9 мартигача. Амалдаги Конституцияга кўра, профиль қўмитаси қарагунга қадар қонун лойиҳаси бир қанча процедуралардан ўтиши керак эди.

Юристлар билан экспертлар Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилишда депутатлар томонидан қонунга амал қилинмаслиги келажакда «давлат органларининг ишини қонунийлигига» шубҳа яратиб, «можароларни такрорланишига» олиб келиниши мумкинлигини эслатишди. 3 мартда депутатлар биринчи ўқишда референдумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишган.

Конституцияга боғлиқ референдум 2021 йилнинг 11 апрелига, маҳаллий кенгашга бўладиган сайлов билан бир кунга белгиланган.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи